Тошкент шаҳри Чилонзор туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Ш.Р., С.И. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро М.А.га Чилонзор тумани «Бунёдкор» шоҳ кўчасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 000 дона «Nicozone S» ва 800 дона «Infera» номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини 9 600 долларга сотган вақтларида ушланган. Уларнинг ёнидан жами 8 турдаги 9 720 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)