Тошкент ИЭСда 52 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, иссиқлик электр станцияларида ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергиясини муқобил энергия манбалари асосида ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Айниқса, истеъмол катта бўлган куз-қиш мавсумида ушбу лойиҳаларнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади, — дейилади хабарда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент ИЭСда ўрнатилган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 94 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бунинг натижасида йилига 30 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)