Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги парранда фабрикаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «Э-аускион» порталида эълон қилинган.
Фабрика аукционга Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилган.
Бинонинг ер майдони 20 гектардан ошиқ. Унда сув, газ, электр энергияси таъминоти мавжуд, канализация тизими эса йўлга қўйилмаган.
Лот изоҳида ёзилишича, бинони аукционда ютиб олган ғолибга паррандачилик фаолиятини сақлаб қолиш мажбурияти қўйилади.
Аукционга қўйилган иншоотнинг бошланғич баҳоси — 35,2 млрд сўм. Аризалар 19 декабрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)