Перу пойтахти Лимада Хорхе Чавес номидаги аэропортда йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб, сўнг ёниб кетди. Машинада бўлган икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Лима Airпорт Partners компанияси хабар берди.
Aeropuerto Jorge Chávez Lima Perú, accidente, avión choca cintra un vehículo que se le cruzó al aterrizar informan #LATAM #jorgechavez #lima pic.twitter.com/NunDaUh5B5
— Carlos Rodríguez (@crlwaly) November 18, 2022
Баёнотда қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирилиб, воқеа юзасидан текширувлар олиб борилаётгани айтилади.
Ҳодиса муносабати билан аэропорт 19 ноябрь 13:00 га қадар (Тошкент вақти билан 23:00) ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди. У ерга қўниши керак бўлган рейслар бошқа аэропортларга йўналтирилади.
Second Video of the accident at Lima-Peru airport.#airlines #runwaysafety #runwayincursion #safetymanagementsystems #sms #aviationsafety pic.twitter.com/FEmCVO8D0d
— Aviation Safety Consulting S.A.S. (@avsafeco) November 18, 2022
Авиация ёнғин хавфсизлиги хизмати автомобили билан ЛАТАМ Airlines Перу авиакомпаниясининг ЛА2213 рейси тўқнашиб кетган, у Лима — Хулиака йўналишида парвоз қилиши керак эди.
Авиакомпания йўловчилар ва экипаж аъзолари орасида жабрланганлар йўқлигини маълум қилди. Самолёт машина билан тўқнашиб кетганидан кейин орқа қисми ёниб турган ҳолатда яна бироз вақт ҳаракатланишда давом этган. Кейинроқ ёнғин ўчирилган.
A passenger posted a video on TikTok during the evacuation. Earlier the #LATAM Chile #A320neo has been hit by a fire truck that was crossing the active runway while the aircraft was taking off from #Lima Airport, #Peru. The two firefighters in the truck didn't survived. #LA2213 pic.twitter.com/4IBiAHgM3j
— FlightMode (@FlightModeblog) November 18, 2022
Аэропорт жойлашган Каляо мухтор ҳудуди прокуратураси воқеа юзасидан текширув бошлади. Унинг маълумотларига кўра, ҳодисада яна бир киши жабрланган.
Изоҳ (0)