• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Умуртқа поғонаси ҳамда бўғимлар саломатлиги учун 5 та витамин ва қўшимчалар

    Куз ва қиш — организмнинг ташқи омилларга нисбатан сезгирлиги ошган давр. Совуқ ҳавода организмда суяк ва бўғимларни соғлом сақлаш учун асосий компонентлар бўлган витамин ҳамда минералларнинг кескин танқислиги юзага келади, деб ёзади Marie Claire.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Организмда деярли барча фойдали элементлар (соч, тери, тирноқ, суяк, бўғим, томирлар) нинг бир қисми бўлган коллаген ва оқсилнинг табиий ишлаб чиқарилиши тахминан 25 ёшда тугайди. Шу пайтдан бошлаб одам, қоида тариқасида, юқорида кўрсатилган элементларнинг етишмаслигидан азият чекадиган суяк ва бўғимларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган қўшимча витамин, минераллар ва элементларни қабул қилиб бориши муҳим.

    D3 витамини (холекалциферол)

    Д3 витамини «қуёш» витамини деб ҳам аталади: у табиий равишда терида — ультрабинафша нурларининг бевосита таъсири остида ишлаб чиқарилади. Ушбу витаминни қабул қилиш учун рацион салқин кунларда лосос ва бошқа турдаги ёғли балиқ, пишлоқ, сариёғ, қизил гўшт, балиқ жигари, қўзиқоринлар, сигир сути ва тухум сариғини ўз ичига олиши керак.

    Бу витамин менопаузадаги ёки ҳомиладор аёллар учун кўпроқ муҳимдир. Холекалсиферол рахитнинг олдини олади, суякларнинг ўсишига ёрдам беради, скелетни қўллаб-қувватлайди, мушакларнинг тонусини оширади, гормонал ҳолатни барқарорлаштиради, аммо кальцийсиз сўрилмайди. Шунинг учун D витамини кальций билан биргаликда қабул қилиниши керак.

    Кальций инсон организмида энг кўп бўлган минералдир. У тиш ва суякларнинг салматлиги учун жавобгардир, шунинг учун остеопорознинг олдини олиш ва стоматологик харажатларни тежашни истовчилар D3 + Cа билан ёшликданоқ яхши дўст бўлиши керак.

    Глюкозамин ва хондроитин (хондроитин сульфат ва глюкозамин сульфат)

    Ушбу моддалар тўқималарининг синтезида ва регенератив жараёнларида фаол иштирок этади. Улар жароҳат олганлар учун ажралмас компонентлардир; катта ёшдаги одамлар, спорт билан фаол шуғулланадиган спортчилар учун жуда фойдали.

    Глюкозамин бўғимларни кучайган стресс остида сақлаш ва қўллаб-қувватлаш имконини беради, шунда бириктирувчи тўқима камроқ эскиради ва тикланишга улгуради. Бу яллиғланишни камайтиради, эритилган кальцийни сақлайди ва остеопороз ҳамда остеохондроз хавфини камайтиради. Ҳаракатсиз турмуш тарзи, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, суяк ва бўғимларнинг касалликларига мойиллик глюкозамин ва хондроитин қўшимчаларини қўллаш учун кўрсатма ҳисобланади.

    Креатин

    Креатин — азот ўз ичига олган карбоксилик кислота, ҳар қандай ҳаракат ва энергия алмашинуви учун зарур бўлган табиий моддадир. Креатин учта аминокислотадан — глицин, аргинин ва метиониндан иборат бўлиб, кўпинча кислоталарни зарарсизлантириш ва мушак массасини ошириш учун юқори интенсивликдаги машқларда қўлланилади.

    Креатин метаболизмни тезлаштириш учун зарурдир. У организмда табиий равишда синтезланади, лекин миқдори оз. Шунинг учун агар қўшимча равишда машқ қилсангиз ёки профессионал спорт билан шуғуллансангиз, ушбу табиий модда етарли бўлмайди. Креатинни озиқ-овқат билан истеъмол қилиш ёки қўшимчасини қабул қилиш мумкин.

    Биотин (B7 витамини)

    Биотин кўпинча гўзаллик витамини деб аталади. Тери, тирноқ ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва маълум аминокислота ҳамда ёғларни ишлаб чиқариш учун зарурдир. Организмда унинг етишмаслиги натижасида сочлар тўкила бошлайди, тери қурийди ва дерматит кузатилади, кўпинча кўнгил айниши пайдо бўлади ва анорексия кучаяди.

    Ушбу витаминнинг асосий манбаларидан бири — нон ва хамиртурушли бошқа маҳсулотлар, шунингдек, мол гўшти ва товуқ жигари, буйраклар, соя, турли ёнғоқлар, дон ва тухум сариғи. Бу витамин ўсимликка асосланган озиқ-овқатларда анча юқори миқдорда мавжуд, шунинг учун вегетарианлар уларни эътиборсиз қолдирмасликлари керак.

    Мис

    Мис — темирнинг қонда сўрилиши, табиий коллаген ва энергия ишлаб чиқариш учун масъул бўлган муҳим элемент. Табиий мис танқислиги камдан-кам учрайди ва кўпинча туғма касалликлар ёки оғир овқатланиш бузилиши билан боғлиқ.

    Шунингдек, мис катта ёшдаги одамлар учун мураккаб ёриқларни даволашни тезлаштириш ва жароҳатдан кейинги оғриқни бартараф учун буюрилади. Мис кўплаб озиқ-овқатларда мавжуд, шунинг учун агар ушбу элементни истеъмол қилиш билан организмга ёрдам беришни истасангиз, рационга ғоз жигари, қўзиқорин, ясмиқ, бодом ва шоколадни киритиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Организмда ёд танқислигини қандай аниқлаш мумкин?
    • Д витамини даражасини текширтириш саломатлик учун қанчалик муҳим?
    • Организмда B гуруҳи витаминлари етишмаслигининг 6 та аломати

    17.11.2022, 12:42   Изоҳ (0)   13830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қонда шакар миқдорини камайтиради, уйқу сифатини оширади. Мойчечак дамламасининг фойдали хусусиятлари

    17.11.2022, 10:53

    Доимий чарчоқ ҳиссидан қандай қутулиш мумкин?

    17.11.2022, 09:55

    Иммунитетни яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди, юрак касалликларининг олдини олади: Қизил икранинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

    16.11.2022, 21:38

    Вазн ортмаслиги учун ун маҳсулотларини қандай истеъмол қилиш керак? 

    16.11.2022, 18:00

    Варикоз томирлари: аёллар билиши керак бўлган муҳим жиҳатлар

    15.11.2022, 20:49

    Нима учун укол олинган жойда оғриқ пайдо бўлади ва оғриқни қандай енгиллаштириш мумкин?

    15.11.2022, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.