Қашқадарё вилояти Касби туманида тадбиркорнинг 7,6 тонна газ конденсатини ўғирлаган шахс аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Касби тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ш.Ч. «Э.Д.» МЧЖнинг газ конденсатини ўғрилик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, «Қамаши» МФЙ ҳудудидан 7,6 тонна газ конденсати, 51 дона тўқ қора суюқлик тўкилган елим идиш, 320 метр темир қувур ва юқори босимга мўлжалланган резина шланглар тегишли тартибда ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Мавзуга доир: «Ўзбекнефтгаз»: Нефть ва газ табиий бойликлари талон-торож қилинишининг олди олинди
Изоҳ (0)