ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этди.
Хорижий давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортган. Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда. Дунё миқёсида Хитой 1,1 миллион талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.
Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
- Қозоғистон – 90,3 минг нафар;
- Ўзбекистон – 85,9 минг нафар;
- Украина – 79,9 минг нафар;
- Туркманистон – 68,2 минг нафар;
- Россия – 57,6 минг нафар;
- Афғонистон – 31,9 минг нафар;
- Тожикистон – 28 минг нафар;
- Беларусь – 24,5 минг нафар;
- Қирғизистон – 13,3 минг нафар.
Мавзуга доир: Ўқиш мақсадида четга кетаётган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди
Изоҳ (0)