Талимаржон ИЭСда 2025 йил якунига қадар умумий қуввати 900 МВт дан кам бўлмаган иккита буғ-газ қурилмаларини қурилади.
«Иссиқлик электр станциялари» матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу буғ-газ қурилмаларини қуриш учун Испания ва Япония компаниялари билан шартномалар имзоланди.
Лойиҳанинг бош пудратчилари этиб Испаниянинг Интеcса Ингениэра Индустриал С.А. ва Япониянинг Mitsubishi Corporation компаниялари танланиб, ушбу компаниялар билан шартномалар имзоланди. Ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станцияси ва республикамиз аҳолисини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, йилига қўшимча 7,2 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 520 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1500 тоннага камаяди.
Мавзуга доир: БАА икки компанияси Ўзбекистоннинг энг йирик электр станцияси қувватини кенгайтиришга 1 млрд доллар сармоя киритади
Изоҳ (0)