• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 17 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 17 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Путин Зеленский билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказмоқчи

    Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ҳамкорларидан Россия раҳбари Владимир Путиннинг тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш истаги ҳақида сигнал олганини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    «Путин тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни хоҳлаётгани ҳақида сигналлар олдим. Мен оммавий шаклдаги музокарани таклиф қилдим, чунки Россия оммавий уруш олиб бормоқда», — деди Зеленский Киевда журналистлар билан учрашувда.

    Айни пайтда Россия қўшинларининг Украинага кириши фонида мамлакат ҳукумати давлатни сақлаб қолиш ва ҳарбий хизматчиларнинг руҳини кўтариш мақсадида аҳолини эвакуация қилмади, деб тушунтиради Владимир Зеленский. «Агар Украинада одамлар бўлмаганида, биз давлатимизни қўлдан берган бўлардик», — деган президент.

    Унинг айтишича, Киевга биринчи ракета ҳужумидан кейин шаҳарнинг барча аҳолисини эвакуация қилиш, дўконлар, инфратузилмани ёпиш ва электр энергиясини ўчириш таклифи ўртага ташланган. Зарбалар бутун мамлакат бўйлаб берила бошлаганда эса, у Украинанинг барча аҳолисини қаерга эвакуация қилиш мумкинлигини сўраган: «Хўш, қаерга? Польшагами? Словакия? Руминияга? Қаерга?».

    Мамлакат президенти ҳарбийлар Украинани сақлаб қолиш учун курашаётганини, Украина эса оилалар ва ердан иборат эканини таъкидлади. «Агар одамлар кетадиган бўлса, кимни ҳимоя қилиш керак бўлади?», — деб сўради у. «Мамлакат президенти: қоч, югур, мен ҳам сен билан қочаман, деса нима бўларди, билмайман»,«Кечирасиз, бу тирик қалқон дегани эмас, йўқ, бу бошқа масала», — дея сўзини тугатган Украина президенти.

    Россия Украинага қарийб тўққиз ой аввал, 24 февралга ўтар кечаси бостириб киришни бошлаган эди. Уруш бошланганидан кейин Киев Зеленский мамлакатда «охиригача» қолишини маълум қилди.

    АҚШ Хитойнинг ҳарбий соҳада дунёда биринчиликни эгаллашига йўл қўймайди — Пентагон

    Ҳозир Хитой АҚШ учун энг катта геосиёсий даъват ҳисобланади, аммо Вашингтон Пекиннинг ҳарбий соҳада дунё бўйича биринчи ўринни эгаллашига йўл қўймайди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли айтиб ўтди, деб ёзади «Интерфакс».

    «Хитойда АҚШ учун аҳамиятли чақириққа айланиш учун салоҳият бор, ва улар, ўз демографияси, технологиялари, иқтисодиёти ва бошқа нарсаларни ҳисобга олганда, аслида аллақачон АҚШ учун энг катта геосиёсий чақириқ ҳисобланади», — деди Милли брифингда.

    Бироқ унинг таъкидлашича, АҚШ «Хитой мудофаа соҳасида биздан биринчи ўринни олиб қўйишига йўл бермайди». Хитойликлар «беш йилдан кейин ҳам, ўн йилдан кейин ҳам, ўн беш йилдан кейин ҳам» бунга эриша олмайди, дея қўшиб қўйди у. «АҚШ ҳарбий соҳада ҳозирги пайтда, шубҳасиз, ҳеч қанақа танқидларга қарамасдан, Ер юзидаги энг ҳалокатли ҳарбий машина ҳисобланади», — дея қўшимча қилди Милли.

    Шу билан бирга, Милли Хитой ҳарбий соҳада, хусусан, коинот ва кибермаконда фаол ривожланаётганини қайд этди. Аммо унинг сўзларига кўра, «Хитой бунга интилишда давом этса-да, АҚШникидан устунроқ армия ярата олмайди».

    «Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинда» — Садир Жапаров

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон тараққиётда республикадан 30-40 йил олдинда эканини айтди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

    Жапаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томоннинг «боши яхши ишлайди». «Шунинг учун Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинда. Биз эса ҳали ҳам бақиришда (митинг қилишда) давом этмоқдамиз. Мен самолётлар, вертолётлар ҳақида гапирмаяпман, 30 йил ичида биз ҳатто гугурт ишлаб чиқарадиган завод ҳам қурмадик», — деди Садир Жапаров.

    Президент нутқи Қирғизистон парламенти ўзбек-қирғиз чегарасининг алоҳида участкаларини белгилаш ҳамда Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш фонида янграган.

    Парламент депутатларининг 64 нафари келишувни ёқлаб, 19 нафари унга қарши овоз берди. Қирғизистон президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев депутатларни келишувни қўллаб-қувватлашга чақирган. Парламент йиғилиши баҳс-мунозаралар ва тортишувлар билан ўтган.

    Ташиев келишувнинг қабул қилиниши билан Қирғизистон ҳудуди қарийб 15 минг гектарга кенгайишини таъкидлади. Шу билан бирга, Кампиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтказилади.

    Эслатиб ўтамиз, январь ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистонни тилга олганди. «Биз нефть-газ соҳасида СССР давридан буён мавжуд заводларни таъмирлаб келяпмиз. Бу пайтда қўшни Ўзбекистон 3-4 та янги завод қуришнинг уддасидан чиқди», — дея муносабат билдирган Қозоғистон президенти.

    17.11.2022, 22:30   Изоҳ (0)   8514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг янги элчиси мамлакатнинг Ўзбекистондаги асосий миссиясини айтди

    17.11.2022, 21:58

    Мудофаа вазирлиги масъули марҳум аскар хизматга соғлом келганини, юрагидаги ўсимта 8 ойлик хизмати давомида пайдо бўлганини маълум қилди

    17.11.2022, 21:38

    «Биздаги жарроҳ хусусий клиникаларда ҳам фаолият юритади». Мудофаа вазирлиги аскар йигит ҳарбий госпиталда эмас, хусусий клиникада операция қилинганига изоҳ берди

    17.11.2022, 21:05

    Ўзбекистондаги ишсизлар сони очиқланди

    17.11.2022, 20:40

    Ўзбекистонда маданий мерос объектлари сақлаш бўйича Япония тажрибасини жорий этилади

    17.11.2022, 20:02

    Владивостокда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва унинг икки нафар фарзанди ватанга қайтарилди

    17.11.2022, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи QS Eurasia Forum’да бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Стив Уиткофф Кремлда Путин билан учрашди

    Дунё | 6 август, 20:45

    “Эроннинг ерости бойликлари 27,5 трлн долларни ташкил этади” – Эрон ҳукумати вакили

    Дунё | 6 август, 20:35

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.