• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чехословакияда «бахмал инқилоби», салла ичига яширилган бомба ёрдамида Афғонистон собиқ президентининг ўлдирилиши ва расман очилган Сувайш канали. Кун хронологиясида 17 ноябрь

    17 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Чехословакияда «бахмал инқилоби»нинг бошланиши, салла ичига яширилган бомба ёрдамида Афғонистон собиқ президентига уюштирилган суиқасд ҳамда Сувайш каналининг очилишига оид фактлар ўрин олган.

    Чехословакияда коммунистик режимни қулатган «бахмал инқилоби»

    1989 йил 17 ноябрь куни Чехословакиядаги «бахмал инқилоби» бошланган эди. Ўша куни мамлакат махсус кучлари ҳукумат томонидан белгиланган йўналишдан юрмай, Прага марказига йўналган талабалар намойишини қаттиқ қувиб юборган.

    Фото: Imago Images

    Фото: Imago Images
    Намойишчиларни қувиш давомида талабалардан бири ўлдирилгани ҳақидаги хабар бир зумда ҳукуматга қарши митинглар бошланишига туртки берган. Норасмий мухолифат гуруҳлари етакчилари «Фуқаролик форуми» сиёсий ҳаракатини тузиб, 20 ноябрь куни Прага талабалари ўқишни ташлашни эълон қилган, шу куннинг ўзида уларга мамлакатдаги бошқа олий ўқув юртлари талабалари ҳам қўшилган.

    1989 йилда Оломоуцкий шаҳридаги Палаский университетининг бешинчи босқичида ўқиётган Вит Поханка ўз факультетида намойишларни мувофиқлаштириш бўйича қўмита аъзолигига сайланади. «Айримларимиз университетидан ҳайдалишини, баъзилар эса ҳатто қамалиши мумкинлигини биларди», — дейди Поханка. Бу вақтда у университетни тамомлашни ва Ғарбга қочишни режалаштирган. «Намойишларнинг дастлабки ҳафтасида ҳақиқатда қўрқувга соладиган ҳолатлар бўлди», — дея эслайди у.

    «Бахмал инқилоби»: қандай бўлганди?

    «Бахмал инқилоби» секин-аста жадаллаша борган: ҳукуматга қарши намойишлар кундан-кунга янада авж олиб, мамлакатда умумий иш ташлашлар бошланган, Чехословакия Коммунистик партияси Марказий қўмитаси истеъфо берган. 1989 йил 29 декабрда Прагадаги Град қалъасининг Владиславский залида Чехословакия Федерал йиғинининг иккала палаталарининг қўшма йиғилиши ўтказилиб, унда ёзувчи ва драматург Вацлав Гавел мамлакат президенти этиб сайланади. Гавелнинг сайланиши Чехословакияда 40 йилдан ортиқ давом этган коммунистик бошқарувга барҳам берган якуний аккорд бўлган эди.

    Ўша вақтларда ўрта мактабда ўқиган ва полиция томонидан қаттиқ бостирилган 17 ноябрь намойишлари иштирокчиси бўлган Магдалена Плацова кейинги ҳафталар давомида ҳам норозилик акцияларида қатнашган: «1989 йил иқтисодиёт қулади. Атроф-муҳитнинг аҳволи ҳалокатли эди — Чехословакия деярли заҳарланган эди. Ва кутилмаганда, тоталитар ва ёпиқ давлатимиз ҳаёт маънога эга бўлган мамлакатда айланди».

    Ғалаба ва бўлиниш

    Ниҳоят 28 ноябрь куни коммунистик ҳукумат ҳокимиятни топширишни эълон қилади ва эртаси куни Чехословакия парламенти Конституциядан коммунистик партиянинг етакчи роли ҳақидаги моддани олиб ташлайди. Орадан роппа-роса бир ой ўтиб қайта ташкил этилган парламент Вацлав Гавелни президент, Александр Дубчекни эса парламент раиси этиб сайлайди. Шу тариқа тарихга «бахмал инқилоби» ёхуд «юмшоқ инқилоб» номи билан тарихга кирган чех инқилоби ҳеч қандай қон тўкишларсиз амалга ошади. Қаттиқ тўқнашувлар ва қон тўкишларсиз амалга оширилгани учун бу инқилоб юқоридаги номни олади. СССР бу воқеаларга ҳеч қандай тарзда аралашмаганлиги чех инқилоби ғалабасида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Совет давлатининг ўзи бу пайтда ички муаммолар гирдобига тушиб қолган эди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    1990 йил Чехословакийда бўлиб ўтган демократик сайловларда Вацлав Гавел ғалаба қозонади. У Чехословакиянинг иккига — Чехия ва Словакияга ажралишига ҳеч қандай қаршилик қилмайди ва буни демократик жараён сифатида кўради. 1993 йил 1 январдан Чехословакия расман икки мустақил Чехия ва Словакия давлатларига ажралади. Бўлиниш ҳам юмшоқ тарзда бўлиб, барчаси тинч ўтади.

    Шундай қилиб чех ва словак халқларини коммунистик режим ва СССР бошқарувидан халос қилган «бахмал инқилоби» деярли ҳеч қандай зўравонликларсиз ўтказилгани сабаб тарихдаги энг машҳур инқилоблардан бирига айланди. Кўп ўтмай коммунистик мафкура қуёши бўлмиш СССРнинг ўзи ҳам парчаланиб кетади. Словакияга нисбатан Чехия давлати жуда тез тараққий этди ва катта иқтисодий ўсишга эришди. Бугунги кунда 17 ноябрь Чехияда озодлик ва демократия учун кураш куни сифатида нишонланиб келинади.

    «Салладаги бомба» — Афғонистон собиқ президентига суиқасд

    2001 йил 17 ноябрь куни Афғонистон собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний «Толибон» томонидан ағдарилганидан беш йил ўтиб, яна Кобулга қайтиб келган. У орадан 10 йил ўтиб ўз уйи ҳовлисида ўлдирилган. Раббонийнинг ўлими 20 йил олдин Аҳмадшоҳ Масъудга қарши суиқасдга ўхшаб кетган. Ўшанда террорчилар Масъуднинг олдига мухбир сифатида келиб, телекамера ичига ўрнатилган портловчи қурилмани ишга тушириб юборганди. 2011 йил 20 сентябрь куни Раббоний салла ичига яширилган бомба ёрдамида ўлдирилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Тайёргарлик ишлари бир неча ой давом этган жиноий режасини амалга ошириш учун толиблар Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раҳбари сифатида Кобул ва «Толибон» ҳаракати етакчилари ўртасидаги мулоқотни тиклашга масъул бўлган 71 ёшли сиёсатчининг ишончига кирган. Бу илоҳиёт фанлари доктори ва машҳур ислом файласуфи ўтган йиллар давомида шахсан ўзи 2 мингга яқин «Толибон» жангариларини қуролларни ташлаб, тинч ҳаётга қайтишга кўндирган Раббонийни кечира олмаган.

    Раббойний ҳаракат аъзоларининг айримларини пойтахтнинг энг яхши қўриқланадиган даҳасида, атрофида хориж давлатларининг дипломатик ваколатхоналари жойлашган уйида қабул қилган. Покистоннинг радикал етакчилари уни ўлим жазосига «ҳукм этганди». Раббоний ўз қароргоҳидан камдан кам ҳолларда чиққан, аксинча, меҳмонларни қабул қилишни маъқул кўрган. Тўрт нафар тансоқчиси унга доимо ҳамроҳлик қилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ўша машъум кечада Раббонийнинг уйига ташриф буюрганлар буни яхши билган. Улар ўзини «Толибон» раҳбариятига яқин инсонлар сифатида таништириб, бир неча бор Афғонистон собиқ президентининг уйига ташриф буюрган, шу орқали афғон ҳукумати билан муроса йўлини қидираётгани борасида ишонарли ёлғон тўқиган. Секин-аста улар Раббонийнинг ишончига кириб олган. 20 сентябрь куни улар уйга кираётганида ҳатто тинтув ҳам қилинмаган.

    Улар уйга Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг яқин маслаҳатчиси Масум Станекзай билан келган. Портлаш Раббоний  ва толиблар ўтирган хонада юз берган. Собиқ афғон етакчиси толиблардан бирини дўстона қучоқламоқчи бўлганида меҳмонлардан бири портловчи қурилмани ишга тушириб юборган. Кейинчалик полициянинг аниқлашича, бомба «Толибон» вакилининг салласи ичида бўлган.

    Кейинчалик толиблар мазкур суиқасд бўйича масъулиятни зиммасига олган. «Раббоний Муҳаммад Масъумни қучоқлаш учун уч қадам олдинга юрганида унга қотирилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган, оқибатда толиб Ваҳид Яр ва уйда бўлган тўрт қўриқчи ҳалок бўлган», — деганди «Толибон» вакили Забиҳулло Мужоҳид. Унинг сўзларига кўра, Ваҳид Яр толиблар ҳокимиятни бошқарганида вазирлардан бири бўлгани боис Раббонийнинг уйида кўп бора бўлган.

    «Толибон» ҳаракати томонидан Афғонистон собиқ президенти Бурҳониддин Раббонийнинг ўлдирилиши мамлакатдаги оммавий тўлқинларни юзага келтирган. 21 сентябрь куни Кобул кўчаларида юзлаб одамлар тўпланган. Оммавий акцияларга Кобул университети талабалари ҳам қўшилган. Талабалар гуруҳи қўлларига ҳукуматга қарши шиорлар ёзилган плакатларни кўтарган ҳолда кўчаларда ҳаракатланган.

    71 ёшли Кобул университетининг илоҳиёт профессори Раббоний 1980 йиллар бошида «Пешовор еттилиги» деб аталувчи гуруҳ асосчилардан бири бўлган. У Аҳмодшоҳ Масъуд, Ҳикматёр, Сайёф билан бир қаторда Афғонистон сиёсий партиялари ва ҳаракатлари вакили эди. Улар совет ҳарбийларининг Афғонистондаги иштирокига қарши жиҳод эълон қилган. Айнан «Пешовор еттилиги»нинг пайдо бўлиши афғонларнинг советларга қарши урушларининг ҳақиқий ибтидосига айланган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бурҳониддин Раббонийнинг миллати асли тожик эди. У 1940 йилда Бадаҳшон вилоятида дунёга келган, Мисрда ислом фалсафаси бўйич таълим олган. 1980 йиллар бошида у 20 мингдан ортиқ мужоҳиддан иборат қўшиннинг дала командири эди. 1992 йилда Афғонистон президентлигига айланган. 1996 йили ҳокимият тепасига «Толибон» ҳаракати келгач, толибларга қарши жанг қилган Шимолий альянс етакчисига айланган.

    Аммо дунёнинг кўплаб давлатлари 2001 йил декабрга қадар уни Афғонистоннинг легитим президенти деб ҳисоблаган. Толиблар режими қулагач, у мухолиф «Ислом бирдамлиги партияси» етакчисига айланган. Кейинроқ толиблар билан музокаралар ўтказиш учун яратилган орган — Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раҳбари этиб тайинланган. Раббоний икки йўналишда ҳаракат қилган — «Толибон»нинг юқори доиралари билан тинчлик бўйича музокаралар ўрнатиш ва жангариларга афв ваъда қилиб, уларни оғдириб олиш.

    Сувайш каналининг очилиши

    1869 йил 17 ноябрь куни Сувайш канали очилган эди. Қизил денгизни Нилнинг бир қисми билан туташтириш ғояси ҳақида қадимги мисрликлар ҳам бош қотирган. Эрамиздан олдинги VII аср охирлари ва VI аср бошларига оид қадимий каналнинг қурилишига оид ишлар бунга исбот бўла олади. Кейинчалик канал вайрон бўлган, эрамизнинг III асрида уни қайтариш ғояси яна пайдо бўлган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Африкада Рим ҳукмронлиги даврида мазкур сув йўли император Траян буйруғи билан чуқурлаштирилган, VII асрда Мисрдаги араблар истилолари даврида эса қуруқликдаги савдо йўллари учун жиддий рақобатчи бўлган деб ҳисобланиб, канал кўмиб ташланган.

    Бундан 153 йил олдин қурилган ҳозирги кўринишдаги каналсиз савдога боғланган замонавий дунёни тасаввур қилиш қийин. Мисрда Порт-Саид (Ўрта Ер денгизи)дан Сувайш каналига (Қизил денгиз) қадар сув йўли очилган. Каналнинг қурилиши Европадаги сув транспортларининг Осиёга Африкани айланмасдан етиб бориш имкониятини тақдим этган.

    Сувайш каналининг асосий йўли шимолдан жанубга ўтади ва Мисрнинг асосий қисмини Синай ярим оролидан ажратиб туради. 2010 йил ҳолатига кўра, Сувайш каналининг узунлиги 190 километрни, чуқурлиги 24 метрни ташкил этади. Канал суви юзасининг эни 169 метрга етади. Канални қуриш ишлари 1855 йилда бошланган. Ғоя франциялик Фердинанд де Лессепсга тегишли бўлиб, у Миср вице-қироли Саид подшо қўллаб-қувватловида бу ишга бел боғлайди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Саид подшо денгиз каналининг қурилиши учун компания яратишни маъқуллайди. Лойиҳага австриялик термийўл муҳандиси Алоиз Негрелли бошчилик қилади. Лессепс 1959 йили Парижда компанияни очади, унинг асосий капитали 200 миллион франкни ташкил этган. Ғоя муаллифига кўра, канал 6 йилда қурилиши керак эди. Саид подшо Лессепс ва унинг авлодларига каналдан 99 йил фойдаланиш тўғрисидаги битимни берган, шунингдек, унинг қурилиш ишларига 25 минг кишини ёллаган.

    Миср ҳукумати тақдим этган ишчилардан ташқари Европадан ҳам ишчи жалб этилган — қурилишда жами 40 мингга яқин одам қатнашган. Канални қазиш давомида молиявий муаммолар ҳам юзага келиб турган. Аввалига лойиҳага ажратилган 200 миллион франк тез тугаб қолган. Яна 166 миллион франк учун облигация заёмларини олишга тўғри келган, кейин яна қарз олинган ва натижада 1872 йилда канал қиймати 475 миллион франкка етган. Лойиҳа Мисрнинг зарарига ишлай бошлаган ва 1876 йилда мамлакат банкрот дея эълон қилинган. Бу унинг устидан кредитор давлатлар — Франция ва Англия томонидан молиявий назорат ўрнатишига олиб келган. Бундан ташқари, Англия ҳукумати Сувайш канали очилгудек бўлса, мамлакат Ҳиндистон устидаги ҳукмронлигини қўлдан бой беради, Миср эса Туркия қарамлигидан чиқиб кетади дея ҳисоблаб, унинг қурилишига қаршилик кўрсатган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Барча қийинчиликларга қарамай, канал қурилган ва 1869 йил 17 ноябрь куни очилган. Сувайш канали орқали Ўрта Ер денгизидан Қизил денгизга биринчи бўлиб «Эгл» кемаси Франция байроғи остида сузиб ўтган.

    Канал катта тантана билан очилган. Миср ҳеч қачон бундай байрамларни нишонламаган ва Европанинг бунчалик кўп мартабали меҳмонларини қабул қилганди. Улар Қоҳирада очилишга катта байрамга тайёргарлик кўрган, қум устида учта павильон кўтарилган: ўртаси фахрий меҳмонлар учун мўлжалланган, чап томонда христиан хизматлари учун кўк павилон, ўнгда — яшил, мусулмонлар учун. Тантанли очилиш маросимида Франция императори Наполеон III нинг рафиқаси Евгения, Австрия-Венгия императори Франц Иосиф I, Нидерландия шаҳзоаси ва маликаси, Пруссия шаҳзодаси ва бошқа олий мартабали инсонлар қатнашган. Шу куни 6 мингга яқин меҳмон учун 500 нафар ошпаз томонидан тайёрланган байрам дастурхони ёзилган.

    Аввалига канал инглизлар ва французлар эгалик қилган Сувайш канали компаниясига тегишли бўлган. 1956 йилда у миллийлаштирилган ва Сувайш канали ҳозирда Мисрга қарашли, каналнинг бошқарув ишлари учун махсус маъмурий орган тузилган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Каналдан кемаларнинг ўтиш қиймати қатор кўрсаткичларга боғлиқ: кеманинг тоннажи ва тортиш даражаси, юк палубасининг баландлиги, ариза берилганлик санаси ва бошқа омиллар. Ўртача тоннаси учун 8—12 долларни ташкил этади. Бундан ҳисоб-китоб натижасида катта юк кемалари каналдан ўтиш учун 160 минг доллардан 1 миллион долларгача пул тўлайди. Шу билан бирга, транспорт воситаларининг эгалари мазкур йўлни хавфсиз ва қисқа деб ҳисоблайди.

    Бугунги кунда канал Мисрдаги асосий бюджетни шакллантириш лойиҳаси ҳисобланади. Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, бу мамлакатга нефть қазиб олишдан ҳам кўпроқ маблағ олиб келади.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Доғистондаги чегарачилар уйида теракт, Тошкентга учиши керак бўлган самолёт ҳалокати ва АҚШ—СССР дипломатик муносабатларининг ўрнатилиши. Кун хронологиясида 16 ноябрь

    17.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   47034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилияда қўғирчоққа турмушга чиққан аёл «эри» унга хиёнат қилганини айтди

    17.11.2022, 08:07

    ЖССТ: Миллиардга яқин одам баланд мусиқа туфайли эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин

    17.11.2022, 07:51

    Ҳиндистонда 8 ёшли бола ўзини чаққан кобрани тишлаб ўлдирди

    17.11.2022, 07:21

    Байден Трампнинг АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилганига муносабат билдирди

    17.11.2022, 06:19

    Зеленский Путин тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни хоҳлаётганини айтди

    17.11.2022, 00:16

    Украина хавфсизлик хизмати Рамзан Қодировни қидирувга берди

    16.11.2022, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.