Сирдарё ИИБ ходимлари томонидан истеъмолга яроқсиз 23 дона эчки гўшти тўхтатиб қолинди, деб хабар беради Сирдарё ИИБ.
Маълум қилинишича, Сирдарё йўл патруль хизмати масканида ўтказилган тадбири давомида Жиззах—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Жиззах вилояти Жиззах туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Cobalt автомобили тўхтатилиб, текширилганида машина юкхонаси ва салонида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қибрайда 2 200 кг истеъмолга яроқсиз гўштни консерваламоқчи бўлган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)