Сирдарё вилоятида ичимлик сувидан қарздорликни ёпиб беришни ваъда қилган назоратчи-инспектор ушланди, деб хабар қилади Бош прократура ҳузуридаги департамент.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспектори Э.М. фуқаро Д.Қ.нинг хонадонида 3,7 млн сўм ичимлик сувидан қарздорлигини ёпиб бериш эвазига 1,7 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)