Бухородаги мактабда ўқитувчи дарс пайти бошланғич синф ўқувчиларининг деярли барчасига қўл кўтаргани ҳақида хабар берилган эди. Вилояти халқ таълими бошқармаси у ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйгани учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилганини маълум қиламиз. Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулодда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида Zoom орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинди. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди , — дейилади ХТБ хабарида.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.
Изоҳ (0)