• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Калтаклардан тишларим синиб кетган, уриб қотилликни бўйнимга қўйишган» — саккиз йил қамоқда ўтирган қиз айбсизлигини айтмоқда

    Бухоролик Дилафрўз Холмуродова 23 ёшида тухмат билан қамалиб кетади, у тергов жараёнларидаги қийноқлар туфайли қилмаган ишини бўйнига олишга мажбур бўлган. У бу ҳақда «Бахтлимиз» лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Бўлажак эрим қотиллик қилди

    Бир йигит билан танишиб қолдим. У қашқадарёлик эди, совчи жўнатди, турмушга чиқадиган бўлиб турган эдим, уйдагилар рози бўлишди. Кейин кимнидир гапига кириб турмушга чиқаётган йигитим бир аёлни ўлдириб қўйди.

    Ўлган аёлннинг қайнонасига мен билан унаштирилган йигит тўй қилишга шароитим йўқ деганда, тўйингни қилиб бераман, фақат келинимни ўлдириб берсанг бўлди, деб пул берган.

    Қайнонанинг айтишича, келини уни урар экан. Ўғлининг кўзи кўр, оёқлари ишламайди, юра олмайди. Ўғли яхши топар экан, ўша пулни қайнонаси олишни хоҳлар экан, келини бермас экан.

    Тергов жараёнида аёлнинг қайнонаси йигитга «Сен қамалиб кетасан, бу ҳам (Дилафрўз назарда тутилмоқда — таҳририят) эрга тегиб кетади. Агар уни ҳам қўшиб ёзиб берсанг, бирга қамаласан, бирга чиқиб яна ҳаётинг яхши бўлиб кетади деган. У бола мени одам ўлдир деб илтимос қилгани учун ҳам шу ишни қилгани ҳақида кўрсатма берган. Қайнона ҳам, йигит ҳам бир хил мазмунда — мени ҳам қўшиб ёзиб берган. Икки кишининг гапи бир хил бўлгани учун мен ҳам улар билан қамалиб кетганман.

    Мен воқеа жойида бўлмаганман, ўлган одамни кўрмаганман ҳам. Ҳукмда ўқидим, аёл пичоқ билан ўлдирилган. Эшитишим бўйича кампирни кўр ўғли ҳам қотилликка аралашган. Ўғли хотинини елкасидан ушлаб турган, йигит пичоқ урган экан. Кампир ўғлининг ҳам қамалиб кетмаслиги учун қотилликни ўзим уюштирганман деб ёзиб берган.

    Мен ўзимнинг уйимда ётган эдим, эрталабки соат 03:00 лар эди. Йигит менга телефон қилиб, «Одам ўлдириб қўйдим. Мен кетаман, лекин мен келгунча тинч юр, мен ҳеч қандай гап эшитмай» деди. Ухлаб ётган эдим, «хўп, хўп» деб эътибор бермай телефонни қўйдим. Эрталаб яна соат 06:00 ларда телефон қиляпти, «Мен Тошкентга қочиб кетдим, одам ўлдириб қўйдим, тинч юр кампир ишни босди-босди қилиши билан қайтиб келаман, тўй қиламиз, сени олиб кетаман», деди. Йигит қамалганидан 3 кун ўтиб мени қамашди.

    Уриб бўйнимга қўйишди

    Менга мана шу қоғозга қўл қўясан деб урушди, шу ишни қилгансан, деб қўл қўйдиришди. Етти ой тергов бўлган бўлса, шунча вақт давомида калтак еганман. Зарблардан танам чарчаб кетганди. Кўпчиликнинг ўлиб қолганини эшитганман, ўлиб қолмаслик, яшаш учун майли деб қўл қўйганман. Қаеримга тўғри келса ёғоч болға билан урушарди, тишларим синиб кетган. Кўп марта йиқилиб қолганман. Уришганда ҳушимдан кетиб қолардим, уйғонганимда ҳамма жойим қон бўларди. Ётқизиб қўйишарди, биринчи ёрдам кўрсатишарди.

    Нима десам ҳам бефойда бўлган, ҳаттоки судда мени гапиртиришмаган. Охирида сўз беришган бўлди. Охирги сўзим, айбим ёқ деб кампирга бошқа ҳеч ким билмаса ҳам сиз яхши биласиз, айтинг деганимда, у гапиролмай чиқиб кетганди. Менга 17 йил, йигитга 21 йил, кампирга эса 19 йил берилди.

    Раҳматли дадам, «Майли, мен кўчада яшайман, уйни ҳам сотаман, шуни олиб қолсам бўлди», деб кўп ҳаракат қилган. Лекин натижа бўлмаган. Кўпчилик дадамга мени қоралаб, қизингиз ундай қилган, қизингиз бундай қилган деганда, дадам «Қизимга ишонаман», деганлар.

    Қамоқдан уйгача...

    Қамоққа ўрганиш қийин бўлган, лекин одам у ерда бошқача бўлиб қолар экан. Ўзингни ҳеч кимга кераксиз одамдай ҳис қиласан. Олдин нима иш қилгансан, деб сўрашган. Шунга қараб ишга қўяди, ўргатади, Кунига 8-10 соат ишлатади.

    2010 йил қамалган бўлсам, орадан 5 йил ўтиб жигаримда Эхинококк борлигини билганман. Жигаримни ярмини олиб ташлашди, 6 ой ётдим. Менга яхши қарашди, яна 6 ойгача ётоқ режимида яшадим. Оёққа туриб, юриб кетганимдан кейин ҳолатимга қараб иш буюришди.

    Қамоққа қайтганимдан сўнг, 2 йилимни олиб ташлашди. Ундан аввал 3 йил-у 3 ойимни олишган, кейин 2 йил-у 2 ойни ва 1 йил-у 6 ой жазо муддатим олиб ташланган. Шу билан муддат қисқариб, ярмини ўтаб, 2018 йилда озодликка чиққанман.

    16.11.2022, 15:48   Изоҳ (0)   24697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода синфдаги барча ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетди

    16.11.2022, 15:16

    Танзила Норбоева Миср Сенати раиси билан фаол ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

    16.11.2022, 14:43

    Сирдарёда ичимлик сувидан қарздорликни ёпиб беришни ваъда қилган назоратчи-инспектор ушланди

    16.11.2022, 14:38

    Оҳангаронда ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 180 минг доллар кредит олган шахс ушланди

    16.11.2022, 14:31

    Қорақалпоғистонда 15 нафар мансабдор лавозимидан озод этилиб, 116 нафарига интизомий чора кўрилди

    16.11.2022, 14:20

    «Бошқа мақсадларда фойдаланмаймиз». Veolia Energy Tashkent фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини сўрагани ҳақида

    16.11.2022, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.