Европа Комиссияси (ЙК) озиқ-овқат инқирозига дуч келган 15 давлатга, асосан Африкага 210 миллион евро миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда ЙК баёнотига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Бали шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан ЙК бутун дунё бўйлаб ўсиб бораётган озиқ-овқат хавфсизлигининг ҳалокатли оқибатларидан энг кўп жабрланганларга ёрдам кўрсатишни кучайтирмоқда, — дейилади баёнотда.
15 давлатга уларнинг ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун 210 миллион евролик янги гуманитар ёрдам пакети тақдим этилади.
Ёрдам, хусусан, Мали, Марказий Африка Республикаси, Сурия, Ливан, Афғонистон, Эфиопия, Нигерия, Жанубий Судан, Сомали, Яман ва Венесуэла томонидан олинади.
Шундай қилиб, ЙК таъкидлаганидек, 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун Европа Иттифоқининг умумий қўллаб-қувватлаши 8 миллиард еврогача бўлади.
Аввалроқ Еврокомиссия Германияга «Газпром» шўъба корхонасини сотиб олиш учун 225,6 млн евро ажратиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)