• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 15 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 15 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Зеленский Россия билан янги Минск келишувларини имзоламайди

    Украинага янги ва самарали хавфсизлик кафолатлари керак, Минск келишувларига қайтиш бундан мустасно. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский G20 саммитида видеомурожаатида айтиб ўтди.

    «Биз Россиянинг кейинчалик террор ва глобал беқарорликнинг янги сериясини бошлаш учун ўз кучларини қайта тўплашига йўл қўймаймиз. Ҳеч қандай ‘Минск-3’ келишуви бўлмайди, чунки келишув имзоланиши билан Россия уни бузади», — деди Зеленский. Унинг сўзларига кўра, Россия ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиши, дунё давлатлари эса Россия энергия ресурслари учун «нарх потологини» келишиб олиши керак.

    Украина раҳбари Kyiv security compact (Киев Хавфсизлик шартномаси) деб номланган келишув доирасида урушдан кейинги хавфсизлик архитектурасини яратишга чақирди. Шу билан бирга, у келишувларнинг Минск форматига қайтишни истисно қилмоқда.

    Маълумот учун Минск келишувлари Донбассдаги вазиятни тартибга солиш бўйича 2014—2015 йилларда Украина, Россия ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакилларидан иборат уч томонлама алоқа гуруҳи томонидан тузилган. Уларни Россия, Украина, Франция президентлари, шунингдек, Германия канцлери қўллаб-қувватлаган.

    Келишувларда Украина шарқидаги можаро томонларининг ўт очишни тўхтатиш, можаро зонаси ҳудудига оғир қуролларни жойлаштирмаслик ва асирларни «ҳаммасига ҳамма» форматида алмашиш мажбурияти мустаҳкамланган эди. Индонезиянинг Бали оролида 15 ноябрь куни G20 мамлакатлари етакчиларининг саммити бошланди. Индонезия президенти Жоко Видодо саммитдаги биринчи нутқида «урушни тугатиш»га чақирди.

     Украина бўйича Хитой ва Франция давлат раҳбарлари қандай позиция билдирмоқда?

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Франция президенти Эммануэль Макрон Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирди. Улар бу ҳақда Индонезиянинг Бали оролида G20 саммити бошланиши олдидан бўлиб ўтган музокаралар чоғида айтди.

    Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитойнинг Украина инқирози бўйича позицияси аниқ ва изчил. У ўт очишни тўхтатиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини қайта бошлаш тарафдори. «Халқаро ҳамжамият бунинг учун шароит яратиши керак, Пекин ўзининг конструктив ролини давом эттиради», — деб қўшимча қилди Хитой раҳбари.

    Макрон, ўз навбатида, Си Цзиньпиндан Россия президенти Владимир Путинни Украина бўйича музокаралар столига қайтаришни сўради, деб ёзади Le Monde. Россиянинг Украинадаги босқини бошланганидан бери Хитой нейтрал позицияни эгаллаб келмоқда. Мамлакат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади, бироқ Россияга қарши санкциялар киритмади. Сентябрь ойида Хитой ташқи ишлар вазири томонлар ҳеч қандай шартларсиз музокараларни давом эттириши кераклигини айтган эди. Унинг фикрича, иккала томон ҳам можарога барҳам бериш шартларини муҳокама қилиши керак.

    Макрон, ўз навбатида, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Путинга бир неча бор қўнғироқ қилиб, уни ўт очишни тўхтатишга чақирди. AFP Елисей саройининг юқори мартабали вакилига таяниб, Франция президенти G20 дан кейин россиялик ҳамкасбига қўнғироқ қилмоқчи эканини хабар қилган.

    Нарендра Моди: «БМТ дунёдаги алғов-далғовликни эплай олмади»

    Кўп томонлама институтлар, шу жумладан, БМТ ҳам сайёрадаги хаос (тартибсизлик, алғов-далғовлик) эплай олмади ва муаммоларни ҳал қила олмади. Бу ҳақда «Катта йигирматалик» саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди айтиб ўтди. Унинг гапларини The Индиан Express газетаси келтирди.

    Моди дунё бугунги кунда тўқнаш келаётган муаммолар қаторида иқлим ўзгариши, коронавирус пандемияси, Украинадаги воқеалар ва етказиб беришлар глобал занжирининг узилишини тилга олди. Унинг сўзларига кўра, БМТ бу муаммоларга ечим топа олмаган.

    «Биз барчамиз тегишли ислоҳотларни ўтказа олмадик. Шу сабабли бугунги кунда дунёнинг G20 дан умидлари катта. Гуруҳимизнинг долзарблиги янада каттароқ аҳамият касб этди», — деди бош вазир. Нарендра Моди Украинадаги низога алоҳида тўхталиб ўтди. У дипломатия ёрдамида ўт очишни тўхтатиш ва зиддиятга ечим топишга чақирди.

    Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегара чизиғидан қанча хонадон кўчирилиши маълум қилинди

    Бош вазир Абдулла Арипов парламент қуйи палатаси йиғилишида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг янги белгиланаётган ҳудудларидан Ўзбекистон чегара чизиғидан қанча хонадон кўчирилиши тўғрисида маълумот берди.

    Абдулла Ариповнинг таъкидлашича, янги чегара чизиқларини белгилашда Ўзбекистон чегара чизиғидан 130 та хонадонни кўчириш назарда тутилмоқда.

    Чегарани янги делимитация ва демаркация қилганимиздан кейин, унинг ҳимоя, эксплуатация қилиш ҳудудлари бор. Бу ҳудудларда чегара чизиғидан тахминан 50 метргача бўлган қисми очилади. Чунки бу ерда чегаранинг ҳимоя йўлаги ташкил этилиши керак. Ундан кейин иккита сим тўсиқлари жойлаштириш лозим. Албатта, бунинг ўз талаблари бор. Мазкур талаблар бажарилиши учун маълум жойлардан одамларни кўчиришга мажбур бўламиз.

    Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун тахминан 130 та хонадонни кўчириш назарда тутилмоқда. У ердаги аҳолининг ҳовлиси ва уй ичидаги барча нарсалар, ҳатто дарахтлар нархигача ҳисобланган. Бунга биздан тахминан 50 миллиард сўм компенсация маблағлари ажратилади.Агар улар хоҳласа, уйининг маблағини компенсация қилиб, тўлаб берамиз. Ўзлари қуриб олишлари учун бошқа ерлардан жой ажратамиз. Ёки уларга янги қурилган уйлар таклиф қиламиз. Агар улар шуни истаса, ўша уйлардан белгиланган таннархи қийматида компенсация ҳисобидан сотиб олиш имконини берамиз. Яъни бирор одам норози бўлмайди», — дея маълум қилди бош вазир.

    15.11.2022, 22:31   Изоҳ (0)   9905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Украинага 80 дан ортиқ ракета ҳужуми уюштирилди» — Зеленский

    15.11.2022, 22:05

    Европа Иттифоқи «Толибон»нинг аёлларга нисбатан янги чекловларини қоралади

    15.11.2022, 21:59

    Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили сил касаллигига текширилмоқда

    15.11.2022, 21:21

    Ғарбнинг Путин устидан тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилишга ҳали эрта — ОАВ

    15.11.2022, 20:34

    Украина ТИВ Москва қамоқхонасида жазо ўтаётган замбиялик йигит урушда ҳалок бўлганига муносабат билдирди

    15.11.2022, 20:10

    Исроил Эронга зарба бериш учун дронлар ишлаб чиқмоқда — ОАВ

    15.11.2022, 20:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.