БМТ Бош ассамблеяси Россияни Украинага бостириб киргани учун молиявий жавобгарликка тортишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжат, хусусан, етказилган зарарлар рўйхатини тузиш ва репарация (урушда кўрилган зараррални қоплаш учун енгилган ва уруш чиқишига сабаб бўлган давлат томонидан енгган давлатга тўланадиган товон)ни тўлаш механизмини ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Резолюцияни 93 та мамлакат (шу жумладан, АҚШ ва барча Евроиттифоқ мамлакатлари) қўллаб-қувватлади, 13 та мамлакат қарши чиқди (шу жумладан, Россия ва Хитой), яна 74 таси (шу жумладан, Бразилия, Ҳиндистон, Сербия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) бетараф қолди.
Бу Украинада уруш бошланганидан кейин БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган, Россия тажовузини қораловчи бешинчи резолюциядир. Ушбу резолюциялар БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларидан фарқли равишда, мажбурий ҳисобланмайди.
Мавзуга доир:
- БМТ Бош ассамблеяси Украина ҳудудларининг Россия томонидан босиб олинишини қораловчи резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон бетараф қолди
- Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида «референдум»ни қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди. Хитой овоз беришда бетараф қолди
- Украина урушдан етган зарар учун Россиядан 300 млрд доллар товон пули ундирмоқчи
Изоҳ (0)