• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Одамлар ҳайвонот боғлари» ёхуд мустамлакачи давлатларда кўргазмага қўйилган фарқли ирқлар вакиллари (фото)

    ХХ асрга қадар ҳам этнологик шоуларда одамлар экзотик объектлар сифатида намойиш этиларди. DW шафқатсиз мустамлакачилик тарихини ойдинлаштирувчи иккита шундай кўргазма ҳақида ҳикоя қилди.

    Бельгиянинг Леж шаҳридаги кўргазма, 1905 йил

    Бельгиянинг Леж шаҳридаги кўргазма, 1905 йил
    Фото: DW

    Бельгиянинг мустамлакаси — Конгодан келтирилган 267 нафар эркаклар ва аёллар Брюссель ташқарисидаги Тервюрен шаҳарчасида истироҳат боғига жойлаштирилиб, қамаб қўйилган.

    Бельгияга қирол Леополд II нинг буйруғи билан келтирилган бу одамлар томлари сомондан ясалган чайлалар ўрнатилган ясама «Конго қишлоғи»га жойлаштирилиб, европаликлар учун томошага қўйилган. 1897 йилги Жаҳон кўргазмасида уларни томоша қилиш учун кунига 40 минг нафаргача одам ташриф буюрган.

    Ярмарка тугагунига қадар конголикларнинг етти нафари вафот этган. Африкада XIX аср охирида колониал музей сифатида ташкил қилиниб, ўшандан буён бир неча марта реставрация қилинган ва қайта номланган  Тервюрен музейи энди уларнинг шарафига «Одамлар ҳайвонот боғлари: мустамлакачилик кўргазмалари даври» деб номланган махсус кўргазма ўтказмоқда, у 5 мартга қадар давом этади.

    Ўзининг устунлигини намойиш қилиш

    1884—1885 йилларда бўлиб ўтган Африка бўйича Берлин конференциясида 14 та Европа мамлакати минтақани ўзаро бўлишиб олди.

    Бельгия қироли Леополд II га мустамлака сифатида ўз мамлакати майдонидан 80 карра катта бўлган ҳудуд — Конго тақдим этилди.

    Бельгия ўзининг «Конгога цивилизация олиб кираётганини» даъво қиларди

    Бельгия ўзининг «Конгога цивилизация олиб кираётганини» даъво қиларди
    Фото: DW

    Унинг Тервюрендаги тирик экспонатлар билан тўла «Африка саройи» музейи европаликнинг устунликка, олийликка бўлган даъвосига шубҳа қолдирмас эди: Леополд икки қора танли болакай билан бирга акс эттирилган портрет тагига шундай деб ёзилган эди: «Бельгия Конгога цивилизацияни олиб келмоқда». Аслида эса мамлакат ресурслари аямай сарфлаб юборилган, одамлардан эса ишчилар сифатида фойдаланилган ёки улар Европага келтирилиб, кўргазмага қўйилган.

    Вақт ўтказишнинг оммабоп усули

    Тарихчи ва антрополог ҳамда Брюсселдаги кўргазма кураторларидан бири Мартен Коуттененинг сўзларига кўра, одамлар «ҳайвонот боғи» жуда кўп сонли оммани жалб қилган. У ерда конголиклар том маънода ғорда яшайдиган, барглардан ясалган юбка кийиб, рақсга тушадиган ибтидоий одамлар сифатида намойиш этилган. Улар ҳеч қачон зиёли, рассом ёки шунчаки оддий одамлар сифатида кўрсатилмаган, деди у.

    Бельгия қироли Леополд II

    Бельгия қироли Леополд II
    Фото: DW

    Кутененинг сўзларига кўра, бу фақат шу минтақага тегишли ноёб ҳодиса ҳам бўлмаган. Унинг айтишича, турли ирқлар вакиллари ҳамма жойда — Европада, Америкада, Японияда ва ҳатто, Африкада ҳам кўргазмага қўйилган. Бироқ механизм доим бир хил бўлган: томошабинлар ўзларига мутлақо нотаниш бўлган нарсаларни кўриб, «ўз устунлигини ҳис қилган».

    Ирқий турлар ҳақидаги сохта фан

    Европа мустамлакачилиги гуллаб-яшнаган даврда «инсонлар ҳайвонот боғлари» — ёки африкаликлар, Американинг туб халқлари ва скандинавиялик саамлар каби гуруҳлар кўргазмалари оммавий сайилларда қатнашиш учун шаҳарлар ташқарисига «гастролга чиққан».

    1903 йилги «ирқий турлар» диаграммасига кўра, устунлик ҳақидаги ирқий фантазиялар европалик бўлмаган одамларни ғайриинсоний маймунлар деб ҳисоблаган; мустамлакачи давлатлар ўзларининг «цивилизация жиҳатидан устунлиги»га ишончи комил бўлган.

    «Фан» сифатида тақдим этилган ирқий классификация

    «Фан» сифатида тақдим этилган ирқий классификация
    Фото: DW

    Германияда ҳайвонлар сотувчиси ва ҳайвонот боғи асосчиси Карл Хагенбек «одамлар зоопарки»ни бизнес-моделга айлантирди. Кўргазмачи шоумен Фридрих Вилгелм Зиболд то 1931 йилгача Мюнхендаги Октоберфест фестивалида одамларни намойиш қилиб келган.

    Берлин кўргазмаси ҳам «одамлар ҳайвонот боғлари»га қараб ортга назар ташламоқда

    Германияда илк мустамлака кўргазмаси 1896 йилда ўтказилган. Кўргазма доирасида Берлиннинг Трептов туманидаги боғда қишлоқча ташкил қилинди ва у қоратанлилар учун камситувчи ном билан аталди.

    Германиянинг мустамлакаларидан ёлғон ваъдалар билан келтирилган 106 нафар африкалик Берлинда етти ой давомида экзотик либослардаги қишлоқ аҳолиси сифатида кўргазмага қўйилган.

    Берлин жамоатчилик музейидаги «Ортга назар ташлаб» кўргазмаси

    Берлин жамоатчилик музейидаги «Ортга назар ташлаб» кўргазмаси
    Фото: DW

    2021 йил октябрида Трептов музейида қайта очилган «Zurückgeschaut» («Ортга назар ташлаб») янгиланган доимий экспозицияси тарихнинг ушбу қайғули бобига ойдинлик киритади ва буюмларга айлантирилган одамлар биографияларини келтириб ўтади.

    Шунингдек, жонли экспонатлар ўзлари учун белгиланган роллардан чиқиб кетиб, маҳоратли мустамлакачилар қаршиликка учрагани ҳам кўрсатиб берилган.

    Масалан, камерунлик Квелле Ндумбе дурбин сотиб олиб, у орқали томошабинларни кузатган.

    Худди шу механизмлар бугун ҳам бор

    Кутененинг сўзларига кўра, «одамлар ҳайвонот боғлари» асосида ётувчи ирқий қарашлар концепцияси бугун ҳам мавжуд. Унинг танаси ранги тўқроқ бўлган ҳамкасблари бунга ҳар куни, масалан иш ёки ижарага уй қидиришда дуч келади. Унинг айтишича, бу доим бир хил жараёндир: «Мен сендан устунроқман» дея олиш учун тафовутни таъкидлаб кўрсатиш.

    «Болалар ирқчи бўлиб туғилмайди, — дейди у. — Биз фарзандларимизни шундай тарбиялаймизки, улар бошқа одамларни фарқли ва норасо деб кўради».

    Twitter фойдаланувчилари тарихий ирқчилик ва «одамлар ҳайвонот боғлари» мавзусида ўзлари дуч келган суратлар билан бўлишган. Улар орасида 1900 йилда Копенгагендаги этнологик экспозицияда қирғизлар кўргазмаси акс этган суратлар ҳам бор.

    Қирғизлар кўргазмаси, 1900 йил, Копенгаген

    Қирғизлар кўргазмаси, 1900 йил, Копенгаген
    Фото: Twitter / @shoko_tendo

    Қирғизлар кўргазмаси, 1900 йил, Копенгаген

    Қирғизлар кўргазмаси, 1900 йил, Копенгаген
    Фото: Twitter / @shoko_tendo

    Яна бир фотосурат 1958 йили Бельгиядаги жаҳон фестивалида олинган бўлиб, унда одамлар «волер»даги африкалик қизалоқни томоша қилмоқда.

    «Одамлар ҳайвонот боғи»даги африкалик қизалоқ

    «Одамлар ҳайвонот боғи»даги африкалик қизалоқ
    Фото: Twitter / @mashbotoy

    15.11.2022, 07:15   Изоҳ (0)   22339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Молия вазирлиги ҳамкорлардан 7,8 миллиард доллар олишни режалаштирмоқда

    14.11.2022, 23:28

    Байден рус қўшинларининг Херсондан олиб чиқилишига изоҳ берди

    14.11.2022, 22:15

    Хитой ракетаси космосда портлаб кетди

    14.11.2022, 21:56

    Украинада Россия томонидан жанг қилган танкчи 12 йилга қамалди. У Мариуполдаги уйларни ўққа тутган

    14.11.2022, 21:34

    Курдлар Истанбулдаги терактга алоқадорлик ҳақидаги айбловларни рад этди

    14.11.2022, 21:00

    Жим Керридан Степан Бандеранинг набирасигача: Россия Канаданинг 100 нафар фуқаросига нисбатан санкциялар жорий қилди

    14.11.2022, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Етимликда улғайган бўлса-да муваффақиятли карьера қура олган жаҳон юлдузлари

    Кино | 15 июл, 21:55

    FТ: Трамп Зеленскийни Россияга босим ўтказиш учун Москва ва Санкт-Петербургга зарба беришга ундади

    Дунё | 15 июл, 21:42

    Меtа Facebook’да оригинал бўлмаган контентларга қарши чораларни кучайтиради

    Дунё | 15 июл, 21:25

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    Саломатлик | 15 июл, 21:10

    Ўзбекистон маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб йилига 4,5 млрд долларгача йўқотмоқда — таҳлил

    Ўзбекистон | 15 июл, 20:55

    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

    Реклама | 15 июл, 19:30

    “Ливерпуль” ва “Реал” ўзаро футболчи алмаштирмоқчи

    Спорт | 15 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.