• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нақд пуллар абадий ишлатиладими ёки электрон валюта яратиладими – Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев билан суҳбат

    Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Самарқандда ўтказилган иқтисодий форум доирасида «Дарё» мухбирига интервью берди. Суҳбатда инсоният ҳаётига кириб келиши кутилаётган рақамли валюта мавзусида сўз борди.

    Беҳзод Ҳамраев Фото: «Дарё»

    Беҳзод Ҳамраев Фото: «Дарё»

    «Ҳали аниқ ечим йўқ»

    Дунёдаги 60 дан ортиқ мамлакат марказий банклари электрон пулларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш бўйича ўрганишлар ўтказмоқда. Лекин бунга аниқ бир ечим топилгани йўқ. Ҳали жуда кўп саволлар очиқ турибди.

    Масалан, бундай пуллар ишлаб чиқарилса, қандай ишлатилади, давлатлараро транзакциялар қай тарзда бўлади, унга фоизлар тўланадими, деган саволлар жавобсиз. Чунки бундай пуллар муомалага киритилгудек бўлса, банклар орадан чиқиб кетади. Айтайлик, аҳоли ва марказий банк ўртасида тўғридан-тўғри муносабат бошланади. Бунда депозит фоизлари нима бўлади, банклар қандай ишлайди, каби саволлар жавобини топмаган.

    Биз ҳам бу масала бўйича халқаро тажрибани ўрганяпмиз. Келажакда манфаатли ечимлари топиладиган бўлса, унда ўйлаб кўрилади. Қолгани, чиройли сўзлар холос. Ҳозир бутун дунёда барча шу мавзуни муҳокама қилади. Лекин ечим йўқ, ҳали ўрганиш керак экан, дейилади.

    Хитой 15 миллион долларли блокчейн асосида рақамли пул чиқарган. Аммо бу ҳали пилот лойиҳа сифатида ишламоқда. Хитойда аҳоли ва банк кўп бўлгани ва технология жуда ривожлангани боис, бу масалага жиддий ёндашилмоқда. Лекин ёппасига электрон пулларга ўтгани йўқ. Хитой учун 15 миллион доллар арзимаган пул. Буни шунчаки синов учун қилган. Агар халқаро амалиётда бу ўзини оқласа, биз ҳам ҳеч қачон орқада қолмаймиз.

    Пулнинг пулдан фарқи

    Яқинда Apple компанияси рақамли пул яратмоқчи эканини хабар қилди. Facebook икки миллиард долларли шундай пуллар чиқараман деди. Кимдир икки триллион долларли электрон пуллар чиқармоқчи. Албатта, у рақамли пуллар орқасида кафолати ҳам бўлади. Худди марказий банк чиқарган пулига ўзи кафолат берганидек.

    Лекин марказий банкларнинг электрон пули (Central bank digital currency) у компаниялар чиқармоқчи бўлган пуллардан фарқли ва алоҳида масала. Умуман олганда, электрон пуллар масаласи бундан икки йил илгари кўтарилганди. Аниқроғи биткоинлар чиққанидан кейин электрон пуллар бўйича ўрганиш ва муҳокамалар бўлиб келмоқда.

    Қайсидир компаниялар маълум номиналдаги электрон пул чиқариши ва унга ўзи жавоб беришини айтади. Бу пулни эмиссия қилаётган эмитентнинг иқтисодий аҳволига, у қанчалик кафолат бера олишига боғлиқ бўлган масала. Айнан йирик компаниялар шундай даъво билан чиқа бошлагач, дунёдаги марказий банклар ҳам қайсидир маънода хавотирга тушди. Чунки йирик корхоналар пул чиқара бошласа, кейин нима қиламиз, деган савол пайдо бўлди. Айтайлик, Apple ёки Facebook капитализацияси манаман деган ўнта марказий банкникидан ҳам катта. Шунинг учун хусусий сектор электрон пул чиқарадиган бўлса, марказий банклар ҳам қараб турмаслик мақсадида масалани ўрганишга киришган.

    Хавф ва муаммолар

    Компаниялар чиқармоқчи бўлган электрон пуллардан фойдаланиш жуда ҳам хавфли. Чунки у пуллар ортида турган компания акциялари тушиб кетиши мумкин. Масалан, ҳозир дунёдаги кўплаб йирик компаниялар даромади қисқариб, акцияларининг нархлари орқага қараб кетмоқда. Фонд бозорлари пастга қуламоқда. Шундай ҳолат давом этса, улар чиқарган пуллар тақдири нима бўлади?

    Лекин марказий банклар чиқарадиган электрон пуллар расмий бўлади. Ҳозирда Англия марказий банки бу бўйича ўрганишларда илғор. Хитой ҳам блокчейн асосида пулни рақамлаштиришни ўрганмоқда. Малайзия ҳам яхши ўрганишлар олиб бормоқда. У ерда ислом банклари яхши ишлагани ва одамларининг кўпчилиги инсофлироқ бўлгани учун бу тажрибалар Малайзияда муваффақиятли бўлиши эҳтимоли юқори. Шу билан бирга, Европа марказий банклари ҳам электрон пуллар масаласида алоҳида шуғулланмоқда. Араб мамлакатлари ҳам, Швейцария марказий банки ҳам. Қисқаси, ҳамма жойда синов жараёнлари кетмоқда.

    Бундай пулларнинг чиқарилишида биринчи ўринда киберхавфсизлик туради. Қолаверса, бир валютани иккинчисига қандай айлантириш мумкинлиги ҳам катта масала. Ҳозирги энг катта муаммо эса рақамли пуллар яратилса, уларни халқаро савдода қандай қўллаш мумкинлигидадир.

    13.11.2022, 18:17   Изоҳ (0)   10919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳар бир киши Умрадан қайтиб келгандан кейин камбағал ва фақир оиладан хабар олиш шиорини олға сурайлик» — Муфтий Нуриддин Холиқназаров

    13.11.2022, 16:53

    Ўзбекистонда вазирлар, қўмита раислари ва ҳокимларни ротация қилиш тартиби белгиланмоқда

    13.11.2022, 16:40

    «Ўзбекистон учун таълим сифатини ошириш биринчи ўриндаги масала бўлиши керак» – Cambridge университети профессори Сидхарт Саксена

    13.11.2022, 15:40

    «Хавфсизлигимизни таъминлашда ёрдам берсангиз». Псковдаги ўзбекистонлик талабалар ҳам Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

    13.11.2022, 15:29

    «Бошқалар кўриши, эшитиши учун қилинадиган ҳар қандай амал катта гуноҳ» — Муфтий Нуриддин Холиқназаров

    13.11.2022, 14:51

    “Умрадан кутиб олиш маросимини шоуларга айлантириб юбориш ҳолатлари ко‘паймоқда” — Муфтий Нуриддин Холиқназаров

    13.11.2022, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.