• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳофизлигида ўйинчи қизларига шунақа сўзлар ишлатиб юрган бўлса керак» – Озодбек Назарбековнинг аёл журналистга айтган гапи муҳокамаларга сабаб бўлди

    Ижтимоий тармоқларда маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг журналист аёлга «уйга келсангиз, қулоғингизга айтаман», деган гапи муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Озодбек Назарбеков

    Озодбек Назарбеков
    Фото: «Дарё»

    Журналист вазирдан санъаткор сифатида Украинадаги вазиятга позицияси ҳақида сўраган, у эса «давлатим, сиёсатим қайси позицияда бўлса, мен ҳам вазир сифатида айнан ўша позицияни қўллаб-қувватлайман. Менинг шахсий фикримни сўрайдиган бўлсангиз, уйга келсангиз, қулоғингизга айтиб бераман», – дея жавоб қайтарган.

    Блогер Зафарбек Солижонов Telegram’даги каналида Озодбек Назарбековнинг жавобига нисбатан фикр билдирди.

    Маданият вазирининг аҳволига қаранг. Яхши ҳам журналист этика билан «мумкин бўлса», деб сўради. Ҳофизлигида ўйинчи қизларига шунақа сўзлар ишлатиб юрган бўлса керак. Балки, ўша даврни қўмсаб, жойига қайтишни хоҳлаётгандир. Унинг яқин қариндошларидан бирига қайсидир эркак мансабдор шунақа «уйга ўтинг, айтаман, қулоғингизга» деб гапирса, ушбу муносабатни оддий қабул қилса, марҳамат, давом этаверсин. Лекин ишонинг, шу жавобдан бошқа минглаб усулда чиройли жавоб қайтариш мумкин эди.

    Яна бир гап. Муомалангиз ёқмагани учун буни ҳам гапириб олайлик. Назарбеков, сизга ҳам кейинчалик «Каримов даврида фалон лавозимдаги шахс олдин унинг сартароши эди, ошпази эди», деган гаплардек, сизни шу лавозимга қўйган «фалончининг маросимларида ашула айтиб юрарди, унга ёқарди, шунга вазир бўлган», деган «ёрлиқ» ёпиштирилади. Мутахассисликдан бошлаб йиллар давомида тер тўкиб, вазирлик даражасига эришган меҳнаткаш вазир сифатида эмас. Аччиқ гаплар-а? Лекин наилож, ҳақиқат.«Америка овози» журналисти Навбаҳор Имомова Facebook’даги саҳифасида Назарбековнинг ташқи сиёсатдаги роли ҳақида фикр билдирган.

    Маданият вазири ва яна Озод Назарбековдек шахс, хизмат қилаётган президентининг Украина ва Россияга нисбатан сиёсатидан бошқа позицияни маъқул деб айтармиди? Тизимдаги одам, бунинг устига вазир, амалдаги сиёсатга қарши гапирса, калласи кетиши мумкин ва бу фақат Ўзбекистонда эмас. Аслида саволга бошида жавоб берибди, кейин валдирабди.

    Парламент аъзоси бўлса, фикри муҳим, чунки қонунчилар, халқ вакиллари, маъмуриятнинг стратегиясини саволга тутиши керак. Вазирлар, ижроия органидагилар, шахсий фикрини айтмаслиги керак. Чунки уларнинг вазифаси белгиланган сиёсатни амалга ошириш. Улар шахсий фикри ва таҳлилини ёпиқ йиғилишларда ёки президент сўраса, айтади. Ташқи сиёсатда бу вазирнинг роли минимал, балки нол.Шоир ва публицист Алишер Назарнинг Facebook’даги саҳифасида ёзишича, бошқа вазирлар ҳам жиддий масалаларда шахсий фикр айта олмайди.

    Маданият вазирининг Россия-Украина можаросига муносабатини эшитдингизми? «Шахсий муносабатимни уйимга борсангиз айтаман», дебди. Шахсий фикрим уйда қолиб кетибди, демаптиям. Аслида вазир бор гапни айтган. Бунақа жиддий масалаларда шахсий фикр айтиш учун одам шахс бўлиш керак. Сизнингча, шу саволга бошқа вазирлар бундан ортиқ жавоб берармиди? Қолгани ҳам бундан ортиқ жавоб бермасди. Чунки биз қабила-қабила бўлиб фикрлаймиз. Шахсий фикримиз уйда туради... Уни минбарга чиқариб бировга кўрсаткилари йўқ! Бир-иккитаси кўрсатиб нима бўлди? Элга кулги бўлди! (Кўп гўшт еб қўйганимизни эсланг... ёки ташқаридаги мардикорлардан солиқ ундирмоқчи бўлганимизни эсланг...) Шунинг учун бизлардан ҳадеб шахсий фикр сўравермаларинг! Давлат ака нима деса, шу.

    Шунингдек, режиссёр Жамолиддин Бобожонов Twitter’да вазирнинг жавобига нисбатан қисқа мулоҳазасини ёзган.

    «Даҳшат. Уруш ёмон. Ҳар қандай урушга қаршиман деб қўй. Шунга ҳам савия етишмайди. Бир бегона аёлни уйига таклиф қилмоқда», – деб ёзади у.

    12.11.2022, 14:07   Изоҳ (2)   39591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 389853678@telegram.org / 13.11.2022, 06:04

      Menimcha juda urnida berilgan javob bulgan. Bunday siyosiy davrada shaxsiy fikrning suralishi uzi bir xato. Vazirimiz juda donolik bilan senga shaxsiy fikrim kerak bulsa shu yerda suraysanmi degan manoda uyimga borsangiz aytaman degan deb uylayman. Iltimos blogerlar chuqurlashmanglar. Hozirgi zamonda ayol kishini shunchaki uyida mehmonga chaqirish fojea emas. Uzlarizga shunday savol berilsa anniq bulg'ab quyardinglar.

      Жавоб бериш
    2. faxriddinhusanov081@gmail.com / 12.11.2022, 21:01

      Zafar solijonov kimu , uni fikri nima bo'lardi. hech kimsan zafar, seni kimliging ma'lum.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилишини маълум қилди

    12.11.2022, 13:29

    БАА мамлакатга кирмоқчи бўлган йўловчилар учун талабларни ўзгартирди

    12.11.2022, 13:10

    Болалар омбудсмани Фарғонадаги ИИБ биносида 15 ёшли бола ўлгани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борди

    12.11.2022, 12:46

    Наманганда таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситалари ёқиб юборилди

    12.11.2022, 12:14

    Саудия Арабистонида «Имом Бухорий юрти авлодлари» халқаро конференцияси ташкил этилади

    12.11.2022, 11:13

    Тошкентда 17—19 ноябрь саналарида Швейцария кунлари бўлиб ўтади

    12.11.2022, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.