Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 14-турида «Реал» 10 ноябрь, пайшанба куни «Кадис»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида Эдер Милитао мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Тони Кроос чиройли гол билан жамоасининг иккинчи голини урди.
82-дақиқада андалусияликлар Лукас Переснинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалаба эвазига «Реал» очколарини 35 тага етказиб олди ва пешқадам «Барселона»дан икки очко ортда қолган ҳолда 2-поғонада бормоқда. «Кадис» 11 очко билан 19-поғонадан жой олган.
Ла Лигада 14-турдан кейинги ҳолат:
Ла Лига
14-тур баҳси
10 ноябрь, пайшанба
«Реал Мадрид» — «Кадис» 2:1
Голлар: 1:0 – 40 Милитао, 2:0 – 70 Кроос, 2:1 – 81 Лукас Перес.«Реал Мадрид»: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Камавинга, 85), Кроос, Тчуамени, Васкес (Начо, 88), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 82).
«Кадис»: Ледесма, Карселен, Кала (Хосе Мари, 73), Фали Хименес, Эспино, Алехо (Бонгонда, 56), Алкарас (Окампо, 56), Сан-Эметерио, Алекс Фернандес, Лосано (Лукас Перес, 72), Собрино (Негредо, 78).
Огоҳлантиришлар: Милитао (19), Винисиус Жуниор (28), Фали Хименес (28), Алаба (37), Собрино (44), Алехо (55).