Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган эркаклар ва аёллар бокси бўйича Осиё чемпионатида 11 ноябрь, жума куни аёл боксчидан финал жангларида иштирок этди.
-66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова финалда Жанубий Корея вакили Чой Ҳон Гюнга қарши рингга кўтарилди. Ҳамидова рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.
Яна бир финалчи Соҳиба Рўзметова (-75 кг) эса ҳиндистонлик Ловлина Боргоаинга имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, ярим финалга қадар етиб келган Фарзона Фозилова Ўзбекистон аёллар бокс терма жамоаси ҳисобига бронза медал ёздириб қўйди.