Еврокомиссия раҳбарининг биринчи ўринбосари Валдис Домбровскис Европа Иттифоқининг жорий йилда Украинага макромолиявий барқарорлаштириш дастуридан май ойида ваъда қилинган 9 миллиард евролик ёрдам пакетининг учдан бир қисмини ажрата олмаслигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Биз ваъда қилинган миқдорни (9 миллиард евро) атрофлича муҳокама қилдик. Афсуски, бу йил олдинга силжиш бўйича қарор қабул қилишнинг иложи бўлмади. Йил охиригача Киевга берилиши кўзда тутилган 3 миллиард еврони ажратишнинг иложи йўқ», — деди Домбровскис.
Компенсация сифатида Домбровскис келаси йил бошида Украинага 2023 йил учун ваъда қилинган 18 миллиард евродан катта миқдорда маблағ ажратиш зарурлигини эълон қилди.
«Биз 9 миллиард еврони тўлалигича ўтказиб берамиз. Бу тўлов Украина эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда январь ойидаёқ амалга оширилиши керак», — деди у. Бироқ бу май ойида эълон қилингани эмас, балки кейинги ёрдам дастурига киритилган.
9 миллиард евролик ёрдам пакетидан 1 миллиард евро августда, яна 2 миллиард евро октябрда тўланган ва йил охиригача Брюссель Киевга яна 3 миллиард еврога яқин макромолиявий ёрдам ўтказишни режалаштирган эди.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)