Россиянинг Кострома вилоятида 8 ноябрь оқшомида Ми-2 вертолёти тез ёрдам парвозини амалга ошираётганда ҳалокатга учради, деб хабар қилади Meduza.
Вилоят губернатори Сергей Ситниковнинг Telegram каналида хабар қилинишича, Шарядан учаётган вертолёт Сокеркино аэропортидан бир неча километр узоқликда «фавқулодда қўнган».
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, вертолёт бортида беш киши: икки учувчи, икки фелдшер ва бир бемор бўлган.
Telegram’даги РЕНга тегишли каналлардан бири бемор вафот этгани, қолганлар жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, вертолёт ўткир коронар синдром ва қандли диабет билан касалланган беморни Костромадаги юрак-қон томир касалликлари марказига олиб бориш керак бўлган.
Изоҳ (0)