• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ядровий уруш бошлашига бир бахя қолган АҚШ, яҳудийларга қарши қирғинлар — «Биллур кеча» ва Гонконгни қайтариб олган Ден Сяопин истеъфоси. Кун хронологиясида 9 ноябрь

    9 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан хатолик сабаб ядровий урушни бошлаб юборишига бир бахя қолган АҚШ, «Биллур кеча» — яҳудийларга қарши қирғинларнинг бошланиши ҳамда Мао Цзэдунга қарши бора олган Ден Сяопин истеъфосига оид фактлар ўрин олган.

    «Ёлғиз ўлмаймиз»: қандай қилиб СССР АҚШга «ҳужум» қилганди?

    Бундан 43 йил олдин 9 ноябрь куни бутун дунё бир неча дақиқа давомида ядровий уруш хавфи остида қолганди. Тунги соат 03:00 да америкалик ҳарбийлар СССР АҚШ ҳудудига зарба бергани тўғрисида хабарларни олган. Зудлик билан президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Збигнев Бжезинский уйғотилган. Вазият ўта қалтис эди — содир бўлган воқеа ҳақида давлат раҳбари Жимми Картерга фавқулодда ҳисобот бериш лозим.

    Фото: Nsarchive2
    Қизиқ жиҳати, мазкур воқеадан етти йил олдин СССР ва АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимларини чеклаш тўғрисидаги шартномани имзолаган эди — бу стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича кейинги барча келишувлардан олдин содир бўлган. Ҳужум Колорадо штатидаги Шаенн тоғига уюштирилгани кўрсатилган — у ерда Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлик маркази (NORAD) қўмондонлик пункти жойлашган эди.

    Маҳаллий вақт билан соат 03:00 да СССР айнан шу ерга ядровий зарбаларни амалга оширгани тўғрисида сигнал келиб тушган: АҚШга 2,2 мингта совет баллистик ракеталари учган. «Агарда бу рост бўлганида, ярим соатдан кейин яқинларим, Вашингтон ва Американинг катта қисми йўқ бўлиб кетарди. Мен ёлғиз ўлиб кетмаслигимизга ишонч ҳосил қилгим келди», — дейди Бжезинский 2011 йилда чоп этилган биографиясида.

    Minuteman қитъалараро баллистик ракеталарни учириш марказига тайёргарлик кўриш буйруғи келган. Олинган маълумотлар ҳарбийларни ростдан ҳам саросимага солиб қўйган. Бутун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига тревога эълон қилинган, камида 10 та самолёт ҳавога кўтарилган. Шунингдек, президент қўмондонлик пункти самолёти ҳам ҳавога кўтарилган, бироқ унинг ичида давлат раҳбари бўлмаган.

    Жимми Картер

    Жимми Картер
    Фото: Politico

    Ҳужум сигнали келганидан кейинги бир неча дақиқа давомида ҳарбийлар томонидан сунъий йўлдошлар ва радарлардан келган огоҳлантирувчи маълумотлар текширилган. Бироқ бошқа ҳаво-космик мудофаа марказлари советларнинг ҳужуми ҳақида ҳеч қандай ахборот бермаган. Натижада тревога бекор қилинган. Барча самолётларга, жумладан, 1-бортга ҳам қайтиш буйруғи берилган.

    Журналистларнинг версиясига кўра, кўнгилсиз ҳодиса асосий компьютерга хатолик сабаб юкланган машғулот лентаси сабаб юзага келган. Бироқ тергов давомида аниқланишича, ёлғон «тревога»га Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлик марказининг ёш офицерларидан бири NORAD қўмондонлиги ҳам уланган ўқув-машғулот дастурини ишга тушириб юборган. Охир-оқибат ўқув ва жанговар тизимлар бир-биридан ажратилиб, бундай хатолик яна содир бўлишининг олди олинган.

    Президент Картер фавқулодда ҳолатдан эрталаб хабар топган. Унга мудофаа вазири Гаролд Браун ёлғон огоҳлантириш юз берганини ва инсон омили вазият назоратдан чиқмаслигини тушунтирган.

    Фото: Wikipedia

    ОАВларда бу ҳақда тарқалган хабарлар СССР тарафидан норозиликни юзага келтирмай қолмаган: Леонид Брежнев АҚШдаги совет элчиси Анатолий Добринин орқали АҚШ раҳбариятига ўз хавотирини етказишга уринган. Мазкур ҳодиса Брежневни Картерга махфий мактуб йўллашга мажбур қилган. СССР раҳбарини, айниқса, ядровий ҳужум сигналидан АҚШнинг олий ҳарбий раҳбарлари ва президент бехабар бўлгани ташвишга солган.

    «Ўйлайманки, сиз менинг фикримга қўшиласиз, бундай ишларда хато бўлиши керак эмас», — дея таъкидлаган Брежнев.

    «Биллур кеча»да йўқ қилинган яҳудийлар

    Бундан 84 йил олдин 9 ноябрь куни Германия шаҳарларида тарихдан «Биллур кеча» номи билан ўрин олган яҳудийларга қарши кенг кўламли босқинчиликлар бошланганди. Уларнинг мол-мулклари қасддан яксон қилинган. Биринчи навбатда жисмонан ёш, бақувват эркаклар ҳибсга олинган ва концлагерларга юборилган. Аёллар ва қариялар таҳқирланган.

    Фото: Pinterest

    Тарихчилар Адолф Гитлернинг 1938 йил 9–10 ноябрдаги фожиали ҳодисалардаги ролида турлича фикрга эга. Айримлар яҳудий аҳлига қарши босқинчилик бўйича буйруқни шахсан фюрер берган деса, бошқалар буни Гитлерга яқин бўлган шахслар уюштирган ва ўз етакчисининг ғазабига дучор бўлган деб ҳисоблайди. Миллий-социалистик немис ишчилар партияси (MSNИП) етакчисининг босқинларга бевосита алоқаси ҳақида бирор ҳужжат сақланиб қолмаган, балки улар умуман бўлмагандир ҳам. Аммо матбуотнинг собиқ раҳбари Отто Дитрих ўзининг «Гитлер билан 12 йил» китобида Нюрнберг ишида кўриб чиқилган, Рейнхард Гейдрих томонидан имзоланган махфий буйруқ ҳақида ёзган. Хусусан, ҳужжатда босқинчиликка рухсат берилган, бироқ талончилик ва одамларни ўлдириш тақиқланган.

    Нима бўлганда ҳам, «Биллур кеча» Холокостнинг муҳим босқичига айланиб, яҳудийларни тўғридан-тўғри ва ошкора йўқ қилиш жараёнини бошлаб берган. Кўплаб манбаларда келтирилишича, нацистлар бутун 1938 йил давомида немис яҳудийларига қарши янги репрессия тўлқинини бошлашга сабабни кутган. Тез орада турли провакациялар тайёрланган, бироқ баҳона ўз-ўзидан юзага келган. Вояга етмаган яҳудий йигит Гершел Гриншпан Парижда Германия элчихонаси ходими Ernst Фом Ратни отиб қўйган.

    Фото: Pinterest

    Қотиллик сабаби номаълумлигича қолган. Энг кенг тарқалган версияга кўра, Гриншпан ота-онасининг 17 минг поляк яҳудийлари билан бирга Германиядан мажбурий депортация қилинганига қасос қолган. Мазкур эпизод октябрь охирларига тўғри келади. Ноябрь бошларида Гриншпаннинг қариндошлари унга қашшоқликда кун кечираётганликлари тўғрисида откритка юборади: Польша ҳукумати ўз ҳудудига яҳудийларнинг жуда оз қисми киришига рухсат беради, қолганлар эса маблағсиз буфер зонада қолиб кетган. Оиласининг аҳволидан хабар топган Гриншпан қасос режасини тузиб, Учинчи рейх вакилини ўлдирган. Аммо Фом Рат нацистлар ва антисемитизм қарашларига қўшилмаган.

    Ушбу воқеадан кейин халқ таълими ва тарғибот вазири Йозеф Геббелс газеталарга Париждаги қотилликни максимал даражада фожиалаштириш буйруғини бериб, воқеани дунё яҳудийларининг фитнаси дея атаган.

    Фото: Pinterest

    Германия давлатининг расмий позицияси қуйидагича эди: Гриншпан ўз олдига немисларга қарши терактларни уюштиришни мақсад қилган қудратли ва ёвуз душман қўлидаги қурол, холос. Узоқ йиллик пропаганда домига тушган ўқувчи ғазабли мақолаларга ишонган. Геббелс эса Германияни Биринчи жаҳон урушидаги ғалабадан маҳрум этган «ички душман»ни қидириш уйдирмаларига зўр берган.

    Барча «яҳудийларни тартибга чақириш», уларни «Фаластинга ҳайдаш» ҳақида гапира бошлаган. Яраланганидан икки кун ўтиб вафот этган Фом Рат воқеалар ривожини тезлаштириб юборган. 9 ноябрь кечаси Мюнхен, Дюссельдорф, Франкфурт, Висбаден, Лейпциг, Бремен, Карлсруэ ва Германиянинг бошқа шаҳарларидаги, шунингдек, Австрия ва Чехославакиянинг аннексия қилинган ҳудудларидаги синагогларга ўт қўйилган.

    Бундан ташқари, шаҳар қамоқхоналари сиғими қанчани ташкил этса, шунча яҳудий ҳибсга олинган. Дахау, Бухенвалд ва Заксенхаузен концлагерларига диаспоранинг 30 минг таниқли вакиллари қамалган. Босқинлар ва таҳқирлар оқибатида 2 мингдан ортиқ маҳбус ҳалок бўлган.

    Фото: Pinterest

    Босқинчиларнинг яҳудийларни қасддан ўлдириш мақсади бўлмаган — фақат уларга тегишли дўконлар, расталар ва хонадонларни вайрон қилиш орқали ваҳима ҳамда тартибсизликни кетириб чиқариш. Ҳукумат томонидан яҳудийларнинг ҳар қандай маданий ва ижтимоий фаолиятини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган, уларнинг газета ва журналлари чоп этилмай қўйган. Санкциялар фақат бошланғич мактабга борадиган яҳудий болаларга тааллуқли бўлмаган. Нацистларнинг яҳудийларга қарши сиёсати кундан кунга кучайиб борган. 15 ноябрда яҳудиларнинг жамоат жойларига — кутубхоналар, музей ва кинотеатрларга бориши тақиқланган.

    Бундан олдинги антисемитизм ҳаракатлари ҳокимиятдан алоҳида нацистларга хос шаклда ўтказилган бўлса, 9 ноябрдаги яҳудийларга қарши курашда давлатнинг ўзи ташаббус кўрсатган ва шу орқали ўз аҳолисининг 500 мингдан ортиқ вакилини «қонундан ташқари» дея эълон қилган. «Биллур кеча» хотирасига ҳар йили 9 ноябрь — Фашизм, ирқчилик ва антисемитизмга қарши халқаро кун сифатида нишонланади.

    Маога қарши борган ва Гонконгни қайтариб олган Ден Сяопин

    1989 йил Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раиси Ден Сяопин истеъфога чиққанди. Расман бўлмаса-да, амалда ХХР раҳбари бўлган Сяопин ўзи ким эди? У қандай қилиб ҳокимият тепасига келиб қолганди? Қуйида ушбу шахснинг ҳаёти ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Sinxua

    Ден Сяопин — Хитой давлат, сиёсат ва партия арбоби. Сяопин ҳеч қачон мамлакат раҳбари лавозимини эгалламаган бўлса-да, 1970 йиллар охиридан 1990 йиллар бошига қадар қарийб Хитой етакчиси ҳисобланган. У мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар ташаббускори эди, шунингдек, Хитойнинг жаҳон бозорига чиқишига улкан ҳисса қўшган.

    Ден Сяншен (партияда «Сяопин» тахаллусини олган) 1904 йил 22 август куни Сичуан провинциясидаги Пайфан қишлоғидаги зиёли оилада дунёга келган. Онаси эрта вафот этган, отаси эса шундан кейин бир неча бор уйланган, бироқ ҳеч бир турмуши узоққа бормаган.

    Ден обрўли хусусий мактабни тамомлаган ва 1919 йилда Францияга ўқишга йўл олган. Таълим олиш давомида асосий вақтини пул ишлашга сарфлаган: хусусан, темир конларида, автозаводда ишлаган, бундан ташқари, ўт ўчирувчилик ва офицантлик ҳам қилган. Францияда юрган даврида марксизмга қизиқиб қолган, 1921 йилда Хитой Коммунистик ёшлар иттифоқига аъзо бўлган, бир неча йилдан кейин — 1923 йилда Хитой Коммунистик партияси аъзосига айланган. У «Сяопин» тахаллусини айнан шу вақтда олган. Хитойда мувозанатини йўқотмайдиган «бутилка» шундай аталади: у ёнбошлатиб қўйилса ҳам, ўз-ўзидан айланиб, яна вертикал ҳолатни қабул қилади.

    Фото: Sinxua

    1926 йил январида Сяопин зудлик билан Франциядан кетишга мажбур бўлади. Ётоқхонадан чиқиб кетганининг эртаси куни у ерга полиция келиб, тинтув давомида хитой ва француз тилларидаги кўплаб коммунистик варақаларни топади. Шу йили Ден Сяопин СССРга ўтиб, Сталин номидаги Шарқ меҳнаткашлари университетида (1938 йилга қадар фаолият кўрсатган муассаса) таълим олади. У ерда талабалар совет республикалари учун партия раҳбарлиги ва ишчиликка тайёрланган. Сяопиндан ташқари мазкур муассасада Вьетнам Коммунистик партияси асосчиси Хо Ши Мин ҳам ўқиган.

    Ватанига қайтган Ден Сяопин яшириниб юради. 1928 йилда у Гуансида Гоминдан ҳукуматига қарши исёнга бошчилик қилади. Фуқаролик уруши даврида Буюк юришда иштирок этган, 1934 йил декабрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси котибияти мудири этиб тайинланган. 1945—1949 йиллардаги япон—хитой урушида Гоминдан партиясининг исёнларини бостиришда қатнашган. 1949 йили Хитой Халқ Республикаси ташкил топгач, Ден мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳудудларига ишлашга юборилган ва у ерда партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимини эгаллаган.

    Ден Сяопин Мао Цзэдун сиёсатини қўллаб-қувватлаган ва 1957 йили Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби этиб тайинланган. Хитойлик инқилобчи ва сиёсий арбоб Лю Шаоци билан бирга «Катта сакраш» номли сиёсатни (Маонинг мазкур сиёсати мамлакат иқтисодиётини танг аҳволга олиб келганди) тўғрилаш бўйича иқтисодий ислоҳотларни бошлайди. 1966 йилда («Маданий инқилоб» даврида) у Мао Цзэдун билан келишмовчиликка бориб, барча лавозимлардан олинади ва трактор заводига ишчи сифатида жўнатилади. Шу даврда Сяопин ҳамда унинг оиласи хунвейбинлар (Маонинг «Маданий инқилоби» тарафдорлари бўлган талабалар) нишонига айланган. Хусусан, улар Сяопиннинг ўғли Ден Пуфанни қўлга олиб, қийноққа солишган, кейин эса 3-қават деразасидан ташлаб юборишган — натижада у ногирон бўлиб қолган.

    1974 йилда Сяопин дўсти ва Хитой Давлат кенаши раиси ўринбосари Чжоу Энлай ёрдамида яна сиёсатга қайтади. Ден Сяопин Энлай ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб, мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш устида ишлайди. 1976 йил сентябрда Маонинг ўлимидан бир неча ой ўтгач, Сяопин амалда Хитой етакчисига айланади.

    Орадан бир йил ўтгач, Сяопин «Маданий инқилоб» натижаларини бекор қилиб, уни танқид қилишга рухсат берувчи «Пекин баҳори» кампаниясини бошлайди. Шунингдек, Сяопин қишлоқ хўжалиги, саноат, мудофаа, илм-фан ва техника йўналишларини модернизация қилган.

    1980 йилда у Мао тарафдори бўлган Хуа Гофенни бош вазирлик лавозимидан четлатиб, Коммунистик партияни ўз назорати остига олади. Бир йилдан кейин Сяопин ХКП МҚ Марказий ҳарбий кенгаши раисига айланган. Ден Сяопин сиёсатидаги энг муҳим ютуқлардан бири — 1984 йилда Буюк Британия билан битим имзолаб, унга кўра, 1997 йилда Гонконгни Хитойга қайтариб олгани бўлган. Шу каби битим Португалия билан ҳам имзоланган ва унга кўра, Макао Хитойга қайтарилган.

    Фото: Sinxua

    1989 йили Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида намойишчилар кескин бостирилгач (турли маълумотларга кўра, 2,6 мингга яқин одам ўлдирилган, яна 10 мингга яқини яраланган), Ден Сяопин истеъфога чиқади. У 1997 йилнинг 19 февраль куни 92 ёшида вафот этган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: «Ҳар қандай усулда йўқ қилинсин» — жанговар кемада исён кўтарган совет денгизчилари, «Стокгольм қирғини» ва 20 кишининг ўлимига сабаб бўлган «Нерпа» ҳалокати. Кун хронологиясида 8 ноябрь

    09.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   54353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия дронлар эвазига Эронга 140 млн евро нақд пул ва қўлга олинган Ғарб қуролларини юборган — ОАВ

    09.11.2022, 09:11

    Евроиттифоқ Украинага ваъда қилинган 3 миллиард еврони беришнинг имкони йўқлигини тан олди

    09.11.2022, 08:26

    «Rabota.ru»: Россиялик иш берувчиларнинг 63 фоизи Янги йил бонусларини беришдан бош тортди. Бу ўтган йилгига нисбатан 2 баравар кўп

    09.11.2022, 07:31

    Испаниялик Twitter фойдаланувчиси сохта маълумот тарқатгани учун 15 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    09.11.2022, 00:09

    «Музокаралар — Кремлнинг ультиматумларини тан олишдир». Подоляк Москвани сўз ўйинларини тўхтатишга чақирди

    08.11.2022, 23:46

    Кремль ва Россия Мудофаа вазирлиги депутатларнинг армияда хизмат муддатини 2 йилга ошириш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватламади

    08.11.2022, 23:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Европада янги ҳарбий операциялар тайёрлаётганига оид далилларга эгамиз” — Зеленский

    Дунё | 23 июн, 09:03

    “АҚШ ҳужум учун жавоб олиши керак” — Эрон президенти

    Дунё | 23 июн, 08:41

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Айн” дарвозасига 6 та гол урди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди

    Спорт | 23 июн, 08:28

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.