• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Давлат кўп харажатларни камайтириши керак» – иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистондаги иқтисодий муаммолар ҳақида

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасида «Дарё» мухбирига интервью берди. Суҳбатда Ўзбекистондаги иқтисодий муаммолар, хусусан, эркин савдо, бюджет тақсимлаш, давлат қарзи ва хусусийлаштириш масалаларида сўз борди.

    Беҳзод Ҳошимов — Ўзбекистонлик иқтисодчи ва жамоат фаоли. “Иқтисодчи кундалиги” блоги, YouTube’даги Hoshimovʼs Economics (Ҳошимов Иқтисодиёти) видеоблоги муаллифи. У Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсоннинг “Мамлакатлар таназзули сабаблари: Қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китобининг ўзбекча таржимасига муҳаррилик қилган. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўтказган сўровнома натижаларига кўра Ўзбекистон блогерлар ва инфлюенсерларининг 30 талик рўйхатидан жой олган. Беҳзод Ҳошимов Марказий Осиё ишлари бўйича Оксус жамияти, Америка Иқтисодчилар Ассоцияцияси ва АҚШдаги Стратегик менежмент жамияти аъзоси. АҚШ Патент ва Товар белгилари идорасидан иқтисодий модел патенти соҳиби ва Халқаро иқтисодиёт олимпиадасининг (IEО) ҳакамлар ҳайъати аъзоси. У айни вақтда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет масалалари қўмитаси ҳузуридаги экспертлар кенгаши ва “Микрокредитбанк” кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади.

    Ўзбекистонда савдони эркинлаштириш зарурияти ҳақида фикрларингиз?

    Савдони эркинлаштириш учун бугун яхши кун. Кеча яхшироқ эди. Эртага ёмон. Яъни қанча эрта эркинлаштирсак шунча яхши. Бу ишни беш йил олдин ҳам қилсак бўларди, ҳозир ҳам қилиш керак ва кечиктирмаслик лозим.

    Умид қиламан, лекин қачон бўлишини билмайман, Ўзбекистонда савдо эркин бўлади ва биз Жаҳон савдо ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланамиз.

    Савдони эркинлаштиришнинг бир қанча жабҳалари мавжуд. Масалан, давлат мулкларини хусусийлаштириш. Ўзбекистон учун хусусийлаштириш жуда долзарб. Бу жараённи адолатли ҳамда шаффоф қилиш ва шунга жамиятни тўлиқ ишонтириш керак. Ўшандагина самарадорлик бўлади. Агар хусусийлаштириш очиқ, шаффоф ва адолатли бўлмаса, жамиятнинг хусусийлаштириш жараёнларига нисбатан шубҳаси бўлади. Шубҳа бўлса, бу масалани яна қанчадир йиллардан кейин қайта кўриб чиқилишига тўғри келади. Ва бу жуда ҳам ёмон. Шунинг учун ўйлайманки, хусусийлаштиришни тез ва адолатли қилиш керак. Савдони тез эркинлаштириш зарур ва иложи борича халқаро савдо ташкилотларига аъзо бўлишимиз ҳам тезлашиши керак.

    Беҳзод Ҳошимов

    Беҳзод Ҳошимов
    Фото: «Дарё»

    Иқтисодиётда хусусийлаштиришдан ташқари яна қайси нуқталарда эркинликни таъминлаш муҳим?

    Мамлакатда айрим йўналишларда давлат аралашуви ва тартибга солиши керагидан кўп. Масалан, баъзи товарларга давлат нарх қўяди. Буни тезроқ бозорнинг ўзи нарх қўйишига олиб келишимиз керак. Шу билан бирга, ёқилғи секторини эркинлаштириш муҳим. Айниқса, хом ашё бозорларида давлат асосий ўйинчи бўлиб қолмоқда. Транспорт соҳасида ҳам асосий ўйинчи бу – давлат.

    Эркинлик ҳақида гапирадиган бўлсак, масалан, авиакомпанияни олайлик. Чет элдан Ўзбекистонга учиб келиш учун бу ердаги авиакомпания билан келишиш керак. Бу эркинлик эмас. Ўзимизнинг авиакомпаниямиз ёки темир йўлларимизни ҳимоя қиляпмиз ва бунинг натижасида сиз ва мен каби ўзбекистонликлар қимматроқ нархга самолётга чипта сотиб оляпмиз. Бу ҳам эркинлик эмас. Биз саёҳат ёки иш билан хорижга боришимиз учун чипталар қиммат. Бу транспорт масаласининг фундаментал муаммоси.

    Бизда экспортчилар учун давлат субсидия қилиб, уларнинг логистика харажатларини қоплаб беради. Бозорни чеклаб, транспорт нархини кўтариб қўяди. Бир қўлда совутиб, иккинчи қўлда иситяпмиз.

    Бозор бўлса, нархлар тушади. Лекин бозорга киришга йўл қўймасдан туриб, субсидия орқали керакли нархларни регуляция қиламиз. Бу хато. Шунинг учун эркинлаштиришлар керак бўлади.

    Хусусий монополия давлат монополиясидан яхшироқ эмас, иккила монополия ҳам ёмон. Лекин монополия хусусийми ёки давлатникими, унинг ташкил бўлиши учун албатта, давлат керак. Бизда монополия давлатнинг ёрдмисиз ўзидан ўзи ўсиб чиқа олмайди. Агар сиз қайсидир жойда ягона сотувчи бўлсангиз, катта эҳтимол билан давлатнинг кучи орқали ўзингизнинг рақобатчиларингизни чеклаган бўласиз.

    Ўзбекистон бюджетида тақчиллик кети узилмаяпти. Бунинг қандай хавфли томонлари бор?

    Бюджетда дефицит бўлиши айрим ўринларда керакли нарса. Яъни форс-мажор ҳолатларда тақчиллик керак. Мисол учун, пандемияда ижтимоий харажатлар кўпайиши лозим эди. Лекин ҳозир постпандемик дунёдамиз. Ўзбекистонга бироз фискал консерватизм керак. Бу кўп харажатларни камайтириш керак дегани. Энди бу депутатларга савол: нималарга камроқ харажат қилишимиз керак?

    Дунёда ҳамма нарса танловдан иборат. Хусусан, бюджет масалааси ҳам. Биз мактабни таъмирлашимиз керакми ёки бирор бино қуришимиз зарурми? ‘Қаердан кесамиз’, деган савол жамият ва унинг вакили бўлган депутатларни конституцион ҳуқуқи ва масъулиятидир. Улар шуни ҳал қилиши керак. Ўйлайманки, бизда қачондир бюджет шаффофлик билан қабул қилинади ва танловда ҳам айтилади: ‘бизда 2 сўм пул бор, шуни адолатли тақсимлайдик’, деб. Бизда ҳамма масалаларни кўпроқ пул билан ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

    Билмаймизки, бу идеал дунё эмас. Бизда ресурсларимиз чекланган, шу жумладан, бюджет ресурсларимиз ҳам. Бюджет ресурсларимизни тежамаслигимизнинг ёмон оқибати шундаки, барибир қачондир унга тўлаймиз.

    Агар қарз олиб молиялаштирсак, биз эмас, балки фарзандларимиз тўлайди. Ҳеч нарса текин эмас. Бугун ёки эртага тўлайсиз. Қандай тўлайсиз? Албатта, бугунги ёки эртанги солиқлар билан.

    Бюджетни сифатли тақсимлаш нималар билан боғлиқ?

    Ўзбекистон Конституциясида бюджет ва солиқ масалалари Олий Мажлиснинг қонуний вазифаси этиб белгиланган. Улар сайлов орқали ишга келган. Парламент – депутат ва сенаторлар ўтириб, қаерга қанча пул сарфлашни ҳал қилиш учун ташкил этилган институт.

    Бундан бошқа функциялари ҳам мавжуд парламентнинг. Лекин асосий функцияси шу. Улар шу билан шуғулланишини хоҳлар эдим. Давлат қарзи ҳам шу масала билан боғлиқ. Давлат қарзи – бу эртанги солиқлар дегани.

    Бюджет дефицити ҳам келажакда уни тўлиб боришимиз кераклигини англатади. Бу ерда ‘келажакда даромадларимиз шунақа кўпайиб кетадики, биз учун уларни тўлаш кам миқдорда бўлади. Шунинг учун ҳозир қарз олиб туриб, қанақадир ривожланишга етиб олишимиз керак’, деган фараз мавжуд. Шунинг учун давлат қарзи қачон масала бўладики, ўсиш суръати пасайса.

    Ўзбекистонга истисодий ўқиш сув ва ҳаводек керак. Давлат қарзи масаласини бюджетдан ташқарида кўриб чиқиш қийин. Бу ўша ашуланинг давоми. Ёки бугунги солиқлар ёки келажакдаги солиқлар. Бугунги солиқлар бюджетда, келажакдаги солиқлар эса келажакдаги бюджетда. Лекин ҳозир кўп ишлатиб юборсак, кейин кўп ишлата олмаймиз. Уй хўжалиги нуқтаи назардан кўрсангиз ҳам ҳудди шунақа.

    Масалан, ҳозир қарз олиб нимадир ишингизни битирсангиз, биласизки, эртанги харажатларингизни қисқартиришга тўғри келади. Эртанги даромадларингиз кўпайиб кетса, унда тўлаш осонроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун сиз келажакда юқори даромад берадиган соҳаларга пул тикишингиз керак. Давлатда ҳам ҳудди шунақа.

    09.11.2022, 19:36   Изоҳ (0)   15944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пулга муҳтож бўлиб тургандим»: Тошкентда уйида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркак қамалди (видео)

    09.11.2022, 19:19

    «Зарбдан боши ёрилган». Қашқадарёда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчисини насос билан калтаклади

    09.11.2022, 19:01

    330 нафар маҳаллий, 241 нафар хорижий журналист. Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитини ёритиш учун мўлжалланган матбуот маркази ўз ишини бошлади (фото)

    09.11.2022, 18:36

    Наманганда маст эркак танишини пичоқлаб қўйди

    09.11.2022, 18:32

    Тошкентда 46 ёшли фуқаро «Yandex Go» операторига ҳужум қилиб, пулларини олиб қочиб кетди

    09.11.2022, 18:21

    Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг 30 фоизи Қозоғистондан келади

    09.11.2022, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тайван қўшинлари Хитой босқини пайтида метродан фойдаланиш бўйича тарихда илк бор машғулот ўтказди

    Дунё | 17 июл, 14:49

    Роналду “Ан-Насср” раҳбариятидан “Ливерпуль” футболчисининг трансферини сўради

    Спорт | 17 июл, 14:38

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06

    Фарғонада харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.