Россиянинг Украинага қарши уруши ва унинг аянчли оқибатларига барҳам бериш керак. Бу ҳақда Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг баёнотига асосланиб, CNN хабар бермоқда.
БМТ COP27 иқлим конференциясидаги Жаҳон етакчилари саммитининг очилишида нутқ сўзлар экан, Миср президенти Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатишга чақирди.
«Бу уруш тўхташи керак, бу уруш ва у келтирган азоб-уқубатларга барҳам бериш керак», — деди у.
«Мен урушнинг тугашини чин дилдан истайман... Ўзимни воситачи деб билмайман, лекин мен ҳам бошқалар каби урушни тугатиш учун ҳаракат қилишга тайёрман... Миср иқтисодиёти кучли эмас. Биз пандемиядан жуда кўп жабр кўрдик, ҳозир эса уруш сабаб азият чекяпмиз. Россия—Украина уруши туфайли дунёнинг кўплаб давлатлари жабр кўрмоқда», — деди Ас-Сиси.
Миср дунё миқёсида энг кўп буғдой импорт қиладиган давлатлардан бири бўлиб,у ғалланинг 80 фоиздан ортиғини Украина ва Россиядан оларди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли Миср валютаси рекорд даражада пасайиб кетди.
Изоҳ (0)