Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 8 ноябрь куни аҳолини хабардор қилиш тизимининг шайлиги комплекс равишда техник текширувдан ўтказилди, деб ёзади «РИА Новости».
Шаҳарнинг барча туманларида сиреналар ва фавқулодда вазият ҳақида хабардор қилиш қурилмалари ёқилди.
Шаҳарда сирена билан бирга, ҳақиқатда тревога эълон қилинган тақдирда нима қилиш кераклиги тушунтириб берилган хабар ҳам эшиттирилган.
Телевидение, радио ҳамда шаҳар эълон қилиш тизими билан боғланган ташкилотлар техник воситалари ва бошқалар жалб қилинган.
Изоҳ (0)