Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 миллион долларга тенг бўлган 135,9 мингта телевизор экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,2 мингтага ошган.
Ўзбекистон 9 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар қуйидагича:
- Россия – 73 мингта;
- Озарбайжон – 40,5 мингта;
- Қозоғистон – 12,8 мингта;
- Тожикистон – 2,7 мингта;
- Туркманистон – 2,2 мингта;
- Қирғизистон – 1,6 мингта;
- Арманистон – 1,2 мингта.
Изоҳ (0)