Фарғона вилоятида фуқарога мусодара қилинган автотранспорт воситасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Г.И. (муқаддам судланган) фуқаро Э.Х.нинг ишончига кириб, унга 3 900 доллар эвазига мусодара қилинган Nexia-3 автомашинани олиб беришини айтгани аниқланган. Э.Х. фуқаронинг 2 900 долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Текширув давомида унинг хонадонида прокуратура органлари ходимларининг эски ва янги намунадаги хизмат кийимлари мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)