Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик аёл Тесс Кристиан ўн ёшида ҳеч қачон табассум қилмасликка қарор қилди. У гўзал бўлиш ва юзига бирорта ажин тушмаслиги учун 47 йил кулмади.

Тасодифан бўлса ҳам табассум қилмаслик учун британиялик аёл ўзининг мимикасини бошқаришга қанча куч сарфлагани ҳайратланарли ҳолат. Бироқ ўнлаб йиллар давомида у ўзини ўзи бошқариш қобилиятини мукаммал даражада ривожлантирди.

Фото: Киноафиша

Фото: Киноафиша

Ҳозирда Кристиан 57 ёшда, унинг юз териси ҳақиқатан ҳам жуда текис ва силлиқ. Аёл ўртача ёшдаги тенгдошларига қараганда анча ёшроқ кўринишини тан олиш керак. Бироқ британиялик аёл гўзал бўлиш учун уколлар қилдирган бўлиши мумкин.

Кристиан ўз усулини ботокс билан солиштирганда анча тежамкор ва «инсоний» деб ҳисоблайди. Шифокорлар ва психологлар табассумни ҳақиқий гўзаллик учун энг яхши рецептлардан бири деб билади, бу усулни қўллашга қаршилик билдиради.

Тесс Кристианнинг усулини қисман самарали деб ҳисоблаш мумкин. Вақт ўтиши билан ҳар қандай тери эластиклигини йўқотади ва ичкаридан янгиланишни тўхтатади. Шундай қилиб, ажинлар, ҳатто ҳис-туйғуларни тўлиқ блокировка қилиш билан ҳам вақт ўтиши билан терида ўзгаришлар юзага келади.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда