Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни 7—8 ноябрь кунлари бўлиши кутилаётган кучли шамол ва ёғингарчиликдан огоҳлантирди.
«Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!
‘Ўзгидромет’ маркази маълумотига кўра, 7—8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)