Қашқадарё вилоятида 5 ноябрь куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Жигули» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат 21:55 лар чамасида 4Р-84 Чироқчи—Яккабоғ—Шўрбозор автомобиль йўлининг 18-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Р.Ғ. «ВАЗ-2101» автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётганда бошқарувни йўқотган. Оқибатда темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
ЙТҲда ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)