5 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Ахсикент дахасида дайди ит икки нафар инсонни ғажигани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан воқеа жойига тегишли мутахассислар жалб этилиб, дайди ит ушланган. Жонивор шаҳар ветеринария бўлимига олиб борилиб, қутуриш касаллиги билан касалланган ёки касалланмаганини аниқлаш мақсадида 10 кунлик ветеринария назоратига олинган.
Жабр кўрган фуқаролар белгиланган тартибда тиббиёт муассасаларида қутуриш касаллигига қарши вакцина билан бепул эмланиши йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)