«Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилотининг Афғонистондаги Панжшер бўлими «Толибон» ҳукуматига байъат қилди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Sputnik Afganistan хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳаракат билан «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг маҳаллий аъзолари «Толибон» расмийлари ҳам қатнашадиган учрашувларни эркин ва очиқ ўтказиш ҳуқуқига умид қилмоқда. Вилоят маркази Бозоракдаги масжид улар учун жой сифатида танланган.
Бундан ташқари, Париён вилоятида террорчилик ташкилотига мансуб шоир ва уламолар толиблар билан учрашиб, янги ҳукумат ҳаракатларидан мамнун эканини билдирган.
«Бунинг ажабланарли жойи йўқ — бир йил олдин минтақанинг ‘Толибонъга таслим бўлишига сабаб бўлган гуруҳнинг маҳаллий ячейкаси эди, шундан сўнг Панжшер қулаши бошланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)