Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар энг кўп қайси хасталик билан касалланаётгани бўйича маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Қайд этилишича, 2022- йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аҳолини биринчи марта ташхис билан қайд қилинган касалликларга чалиниш турлари бўйича энг юқори кўрсаткич нафас органлари касалликлари ҳиссасига тўғри келиб, ҳар 100 минг аҳолидан 13 минг нафарида ушбу касалланиш кузатилмоқда.

Ҳар 100 минг аҳолига нисбатан биринчи марта ташхис билан қайд қилинган жами касалликлар сони қуйидагича кўриниш олган (минг бирлик):

  • нафас органлари касалликлари — 13;
  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари — 11;
  • қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари, иммун механизмига таъсир этувчи айрим бузилишлар — 5;
  • сийдик-таносил тизими касалликлари — 5;
  • қон айланиш тизими касалликлари — 3;
  • жароҳатланиш, заҳарланишлар ва айрим ташқи сабаблар билан боғлиқ асоратлар — 3;
  • кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари — 3;
  • асаб тизими касалликлари — 3;
  • баъзи юқумли ва паразитар касалликлар — 2;
  • қулоқ ва сўрғичсимон ўсимта касалликлари — 2.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда