Канаданинг Оттава шаҳрида Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (ИОЖТ) навбатдаги конференциясида Судьялар олий кенгаши ушбу халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди.
Қайд этилишича, Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти 2002 йилда бутун дунё бўйлаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Айни пайтда 77 мамлакатнинг 125 та судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга маъсул ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари мазкур халқаро ташкилот аъзолари ҳисобланади.
Изоҳ (0)