Тошкент вилоятидаги «Фарҳод» чегара божхона постида 1,3 миллион рублни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, божхона постига пиёда кириб келган фуқаро божхоначилар томонидан шубҳа остига олинган. Уни тўхтатилиб шахсий кўрикдан ўтказмоқчи бўлинганида, божхона ходимларига бўйсунмасдан постнинг чиқиш залидан қочиб кетаётган вақтида чегара наряд ходимлари ёрдамида тўхтатиб қолинган.
У икки холислар иштирокида алоҳида хонада шахсий кўрикдан ўтказилганида ушбу фуқаро энидаги қора рангли нимча курткасининг чўнтаклари ичидан божхона ходимларига оғзаки маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган жами 1 миллион 350 минг Россия рубли борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир: Андижонда фуқаро 17 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтишга уринди
Изоҳ (0)