• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 5 та оддий одат

    Иммунитет бутун йил давомида организмни вирус ва шамоллашдан ҳимоя қилади. Аммо эпидемиялар, ёмон об-ҳаво ва умумий чарчоқ шароитида унинг янада самарали ишлашига қандай ёрдам бериш мумкин? Marie Claire нашри қуйида ушбу саволга жавоб берди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Кўпчилик маълум озиқ-овқатларни истеъмол қилиш орқали ўзини ҳар қандай касалликдан ҳимоя қилиш мумкинлигига ишонади. Илмий нуқтаи назардан, бу мутлақо тўғри эмас. Британия Озиқлантириш Жамғармаси илмий директори Сара Станнернинг сўзларига кўра, иммунитетни оширадиган ёки COVID-19 каби юқумли вируслар билан касалланишнинг олдини оладиган ягона озиқ моддалар, озиқ-овқат ёки қўшимчалар мавжуд эмас. Бироқ тўғри овқатланиш орқали етарли миқдорда озуқа моддалари ва энергия олиш иммунитет тизимининг энг юқори самарадорлик билан ишлашига ёрдам беради.

    Бу шуни англатадики, турмуш тарзидаги муайян ўзгаришлар иммунитет тизимини мустаҳкамлаши мумкин, бу эса қийин эпидемиологик вазият фонида бактерия ва вируслар билан тинимсиз курашишни давом эттириши керак. Бутун йил давомида саломатликни таъминлайдиган бешта асосий одатга амал қилиш муҳимдир.

    Соғлом ёғларни истеъмол қилинг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ёғ ҳар доим фойдали. Баъзи ёғлар соғлиқ учун жуда муҳимдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, омега-3 ёғ кислоталари яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради. Тадқиқотчилар зайтун мойида мавжуд бўлган баъзи соғлом ёғлар иккинчи тоифа диабет ёки юрак хасталиги хавфини камайтириши мумкинлигини кўрсатадиган қўшимча далилларни топди. Соғлом ёғларни авокадо ёки лосос, зайтун мойи каби маҳсулотлардан топиш мумкин. Кам ёғли сут маҳсулотлари ўрнига тўлиқ ёғли сут маҳсулотларини танлаш, тухум, ёнғоқ, крахмалли бўлмаган сабзавот ва резаворларни рационга киритиш тавсия этилади.

    Мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Мева ва сабзавотлар организмга кўп жиҳатдан ёрдам берадиган витамин, минераллар ва кимёвий бирикмаларга бой. Масалан, улардаги антиоксидантлар яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Кўпгина ўсимликка асосланган озиқ-овқатларда мавжуд бўлган клетчаталар ошқозондаги фойдали бактерияларни озиқлантириши мумкин, бу эса зарарли патогенларни сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, битта маҳсулотга эътибор қаратмасдан, хилма-хилликни сақлаш муҳимдир. Шифокорлар кундалик рационда камида беш дона мева ва сабзавот истеъмол қилишни тавсия қилади.

    Жисмоний машқлар бажаринг

    Иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш учун кундалик ишга ўртача жисмоний машқлар қўшинг. Жисмоний фаоллик нафақат вазнни сақлаб қолиш учун муҳим, балки у бутун организмга таъсир қилади. Узоқ муддатли, юқори интенсив машқлар баъзи одамларда иммунитет тизимини бостиришини кўрсатадиган далиллар мавжуд бўлса-да, ҳар куни тахминан ярим соатлик ўртача жисмоний машқлар иммунитетни кучайтириши мумкин. Ўртача жисмоний машқлар — бу сузиш, югуриш, барқарор тезликда велосипедда юриш ёки тез юриш.

    Етарлича ухланг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Уйқу организмнинг ҳолатига таъсир қилувчи энг муҳим параметрлардан биридир. Унинг тўлиқ ишлаши учун организмнинг уйқуга бўлган эҳтиёжини мунтазам равишда қондириш керак, катталар учун бу ҳар кеча олти-тўққиз соатни ташкил этади. Қоида тариқасида, меъёр саккиздан тўққиз соатгача ўзгариб туради, шунинг учун организмнинг эҳтиёжларини эътиборсиз қолдирмаслик керак.

    2015 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, ёмон уйқу касаллик хавфининг ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар 164 нафар соғлом инсонларни кузатди ва ҳар куни олти соатдан кам ухлайдиганлар узоқроқ ухлаганларга қараганда шамоллашга кўпроқ мойил бўлади, деган хулосага келди. Шифокорлар ёмон уйқу баъзи касалликлар, жумладан, семизлик, юрак-қон томир касалликлари ва диабет хавфига олиб келиши ва ҳатто умр кўриш давомийлигини қисқартириши мумкинлигини таъкидлайди.

    Стрессдан сақланинг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Буни тан олиш осон эмас, лекин стресс ва ташвиш даражаси саломатлик нуқтаи назаридан тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, стресс ва хавотирни йўқотиш иммунитетни яхшилашга ёрдам беради, яъни ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш жуда муҳимдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, узоқ муддатли стресс иммунитет функциясига салбий таъсир кўрсатиши ва кўпинча чарчаш деб аталадиган жисмоний, ақлий ва ҳиссий чарчоқ ҳиссига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан ҳар куни ижобий нарсаларга эътибор бериш, тараққиётни кўриш учун турли даражадаги мураккаб вазифаларни кичик қисмларга бўлиш, айниқса кун тартибига кўпроқ жисмоний ва фаолиятни киритиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Соғлом овқатланишга ҳаддан ортиқ берилиб кетиш натижасида организмга қандай зарар етиши мумкин?
    • Долчин, лавр япроғи ва саломатликка путур етказиши мумкин бўлган бошқа зираворлар
    • Сурункали стресс: Организм сизни огоҳлантиришга уринаётганини билдирувчи аломатлар

    04.11.2022, 11:45   Изоҳ (0)   19151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Келажакда чиройли қоматдан маҳрум қиладиган болаликдаги 5 та одат

    03.11.2022, 20:48

    Бола нутқи ривожланишдан ортда қолганда қандай йўл тутиш керак?

    03.11.2022, 13:08

    Ёшариб бораётган инсульт: болаларда инсультнинг сабаблари, ўзига хос хусусиятлари, турлари ва белгилари

    03.11.2022, 10:02

    Кузги тушкунликка қарши курашишга ёрдам берадиган 5 та одат

    02.11.2022, 17:43

    Тугунли буқоқ нима ва қандай вазиятда қалқонсимон безни олиб ташлаш буюрилади?

    02.11.2022, 16:30

    Нима учун эрталаб кўнгил айниши кузатилади?

    02.11.2022, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.