Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск пулли шахсий хабар алмашишни жорий этишни кўриб чиқмоқда, деб ёзди The New York Times икки манба ва ички ҳужжатларга таяниб.
Бу фойдаланувчиларга номинал тўлов эвазига таниқли шахсларга шахсий хабарлар юбориш имконини беради.
Шунингдек, яна бир янгилик — Twitter'да алоҳида видеолар учун тўлов жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Маск ёш аудиторияни жалб қилиш учун олти сонияли видеолар яратиш имконини берувчи Вине иловасини қайта ишга туширишни кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда, Wall Street Journal нашрининг ёзишича, бир қатор компаниялар, жумладан Генерал Миллс Inc., Pfizer Inc., Ауди, Volkswagen АГ Twitter’да рекламани тўхтатганини маълум қилган. Реклама берувчилар раҳбариятнинг ижтимоий тармоқдан кетиши ва Маскнинг контентни модерация қилиш режаларидан хавотирда.
Изоҳ (0)