Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Sky News хабар беришича, 411 кун давомида ковид билан касалланган британиялик ниҳоят касалликдан тузалди.

59 ёшли бемор коронавируснинг эрта вариантини юқтирган ва буйрак кўчириб ўтказилгандан сўнг иммун тизими заифлашгани сабабли инфекциядан халос бўла олмаётганди.

Тахминларга кўра, мазкур бемор Cовид-19 билан энг узоқ вақт давомида касалланган ер юзидаги биринчи инсон бўлиб турибди.

Лондондаги Гай ва Сент-Томас касалхоналари тиббиёт мутахассислари бундай узоқ вақт давомида инфекциядан даволанган бошқа ҳеч қандай инсоннинг ҳақида хабардор эмасликларини айтишди.

Мутахассислар генетик таҳлилдан фойдаланиб, 59 ёшли эркак Alpha, Delta ва Омиcрон мутацияга учраган Вухан штаммининг дастлабки версиясини юқтирганини аниқлашди.

Беморни даволшда Дональд Трампни коронавирусдан тузатишда қўлланилган дорилар коктейли ёрдам бергани таъкидланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган