Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 500 миллион доллар миқдорида қарз битими имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунингдек, Молия вазирлиги ва ОТБ Орол денгизи ҳавзаси секторида иқлимга мослашган сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси юзасидан 3,3 миллион доллар (грант) миқдорида қарз келишувига эришган.
ОТБ ҳамда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ОТБ маслаҳат кўмагида Бухоро иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида дастлабки қиймати 100 миллион доллар миқдоридаги ҳамкорлик битимини ҳам имзолаган.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITФC) бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 100 миллион доллар миқдоридаги қарз келишувига эришган.
Изоҳ (0)