Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.
Жумладан:
- Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;
- Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.
Изоҳ (0)