Ўзбекистонда Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди. Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали янги кодексга кўра меҳнат шартномасига қандай шартларнинг киритилиши ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмаслиги юзасидан қўлланма-маълумот эълон қилди.
Хусусан,
- ходимнинг ҳолатини меҳнат қонунчилигига ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;
- меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабларини бузадиган;
- мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
- ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни, бошқаларнинг ёки ходим ўзининг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар.
Мавзуга доир: Президент янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталиб ўтди
Изоҳ (0)