Самарқандда Россиянинг консуллиги 2023 йилда очилиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Данилов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу масала фаол ишлаб чиқилмоқда ва Самарқанд бу миссия учун тасодифан танланмаган.
«Бу нафақат мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри, дунёдаги энг йирик сайёҳлик маркази, балки яқинда турли халқаро форумлар учун тадбирлар маркази ҳамдир», — деган дипломатик миссия матбуот котиби.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Иванов ҳам Россия Мальдив ороллари, Индонезиянинг Бали ороллари, шунингдек, Беларуснинг Гродно, Қозоғистоннинг Ақтау ва Ўзбекистон Самарқанд шаҳарларида бош консулликларни очишни режалаштираётганини билдирган.
Изоҳ (0)