• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иссиқхоналар фаолияти бўйича қарори қабул қилинди. Бу ҳужжат мавжуд муаммоларни бартараф эта оладими?

    Бир қанча вақт муқаддам мамлакатда фаолият кўрсатувчи иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари табиий газ тармоғининг узилиши билан боғлиқ муаммо туфайли Президент администрацияси биносига шикоят билан келишган ва шахсан давлат раҳбарининг аралашуви билан газ қайта улаб берилган эди. Шундан сўнг соҳадаги бошқа муаммолар ҳам кўзга ташланди ва ушбу масалаларнинг ечими ўлароқ «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

    Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 5—15 сентябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик агентлиги, Бизнес-омбудсман ва бошқа идоралар иштирокида «штаб» ташкил қилиниб, 200 дан ортиқ иссиқхона эгаларининг таклифлари эшитилди.

    Ошаётган нарх

    Бугун Ўзбекистонда 3 142 та (6 322 гектар) иссиқхоналар мавжуд. Шундан 4 300 гектари (68 фоизи) ёки 1 622 таси сўнгги 5 йилда ташкил этилган. Иссиқхоналарнинг 51 фоизи (2 466 га) – табиий газ, 26 фоизи (1 353 га) – кўмир, 23 фоизи (1 326 га) – буғ ва муқобил манбалардан фойдаланмоқда.

    Экспортдаги чекловлар ва транспорт логистикасидаги узилишлар сабабли дунёда озиқ-овқат нархи 20 фоизга ўсган. Натижада аксарият иссиқхоналар бизнес-режасида 1 тонна маҳсулот таннархи ўртача 600 доллар деб ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 2020 йилда таннарх 900 долларни ва 2021 йилда 1 200 долларни ташкил этган;

    Маҳсулот таннархида 40 фоизни ташкил этадиган 1 000 м3 табиий газнинг нархи Ўзбекистонда 90 доллар (лимитдан ортиқча истеъмол учун 1,4 коэффициент қўлланилганда ўртача 110 доллар) бўлса, ушбу кўрсаткич Туркманистонда 6 доллар ҳамда Қозоғистонда 76 доллардан ошмайди.

    Қарздорлик бўйича қўйилаётган «инкасса» тўлов топшириқномалари сабабли, зарар кўриб ишлаётган иссиқхоналар маҳсулот етиштириш ва сотишни нақд пулда амалга оширмоқда. Натижада нақд пулда ҚҚС билан харид қилинган уруғ, ўғит, кимёвий воситалар ва бошқалар маҳсулот таннархининг ошишига сабаб бўлмоқда.

    Тўланмаётган қарздорлик

    Бугунги кунда мамлакатимиздаги 40 фоиз иссиқхона кредит, солиқ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздор. Олинган 8 трлн сўмлик кредитларнинг 554 млрд сўмининг муддати ўтган. Бундан ташқари, табиий газдан – 79 млрд сўм, солиқ тўловларидан – 32,7 млрд сўм, электр энергиясидан – 4,8 млрд сўм қарздорлик мавжуд.

    Қарорда нималар акс этган?

    Янги қарор билан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхоналарга уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беришга кўмаклашади, агроном бириктиради маҳсулотни харид қилади ҳамда экспорт қилади. Карантин ва ўсимликлар ҳимояси агентлиги билан биргаликда ўсимликлар ҳимоясини бўйича хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

    Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун халқаро молия институтлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатларини 7 йилдан 14 йилга ҳамда имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилга узайтириш белгиланмоқда.

    Шунингдек, айланма маблағ учун тижорат банклари томонидан бир йилга (6 ойлик имтиёзли давр) кредитлар ажратилади. Бунда мазкур кредитлар Боғдорчилик агентлигига ажратилган бюджет ссудаси ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада тақдим этилади.

    Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳисобидан хорижий валютадаги банк кредитлари йиллик 4 фоиз (2 фоиз банк маржаси) ставкада ажратилади. Бунда, кредит таъминоти сифатида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси суғурта полиси қабул қилинади ва суғурта мукофотининг 75 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари иссиқхоналарда ҳосил йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади ҳамда уларни қайтариш графиклари шу асосида тасдиқланади.

    Иссиқхона хўжаликларига табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси жорий йилнинг октябрь ойидан 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмайди (ҳозирда 27 млрд сўм пеня ҳисобланган).

    Қарор билан саноат типидаги замонавий иссиқхона ва логистика марказларини ташкил этиш учун яхлит майдонлар ягона (ҳудудда) «лот» билан очиқ аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланмоқда (майдон ҳажмини ҳудуддан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлари белгилайди).

    Молия, Энергетика, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда 2022—2023 йилларда иссиқхоналар учун сув ва ирригация тармоқларини тортиш ва электр линияларини қуриш дастурини тасдиқлаш топширилмоқда. Бунда 2022 йилда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланмоқда, 2023 йил учун рўйхатни Республика ишчи гуруҳи шакллантиради. Маблағлар кичик саноат зоналари учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида ажратилади.

    Бундан ташқари, Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари бир ой муддатда йирик экспорт бозорларида хусусий сектор иштирокида мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш имкониятига эга бўлган савдо мажмуаларини ташкил этиш, 2022 йил якунига қадар Япония, Корея Республикаси, Европа мамлакатларида янги экспорт бозорларини очиш юзасидан таклиф киритиш юклатилмоқда.

    Шунингдек, Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланмоқда.

    Унга вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги самарасиз иссиқхона хўжаликларини аниқлаб, мазкур иссиқхона хўжаликларини янги ташаббускорларга ўтказиш ҳамда иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар киритиб бориш юклатилмоқда.

    02.11.2022, 22:37   Изоҳ (0)   10180
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Самарқандда бош консулхонасини очмоқчи

    02.11.2022, 22:10

    Ўзбекистон—Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» пости ёпилади

    02.11.2022, 21:22

    Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига молиявий енгилликлар берилади

    02.11.2022, 21:21

    Фото: Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам мослаштирилган бепул профессионал воркоут-ҳудуд ташкил этилди

    02.11.2022, 21:06

    «Хавотирга ўрин йўқ». АКТ вазирлиги Telegram блокланмаганини маълум қилди

    02.11.2022, 20:45

    «Ҳолат вилоят ҳокими назоратига олинган». Қашқадарё ҳокимлиги томидан чакки ўтган мактаб биноси ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    02.11.2022, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.