• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 2 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 2 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Британияда «Вагнер» гуруҳи Украинадаги хатти-ҳаракатлари туфайли судга берилди.

    Британиянинг McCue Jury & Partners юридик фирмаси украиналиклар номидан «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва унинг асосчиси Евгений Пригожинга қарши Лондон олий судига даъво киритаётганини маълум қилди.Бу гуруҳнинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Фирма сайтида айтилишича, у Украинадаги низо билан боғлиқ бир нечта ишларда қатнашмоқда.

    Inews нашрининг ёзишича, жараённи украиналик мансабдорлар ва Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон қўллаб-қувватлаяпти. Шунингдек, фирма худди шундай суд ишини АҚШда ҳам бошлашни режалаштирмоқда.

    Konkord компанияси эгаси бўлган Пригожин 2016 йилдан буён АҚШ, 2020 йилдан буён эса Евроиттифоқ санкциялари остидадир. Вашингтонда у Интернет тадқиқотлари агентлиги (троллар фабрикаси) ва «Вагнер»ни назорат қилишда айбланган.

    У «Вагнер»га алоқадорлигини кўп марта рад этган ва бундай айбловлар сабабли судлашган. Аммо 2022 йил сентябрида у «Вагнер» асосчиси эканини маълум қилди. Ташкилотни 2014 йилда, унинг сўзларига кўра, «Донбассда рус халқига нисбатан геноцид» бошланган вақтда тузган.

    Оқ уй: АҚШ Россия билан зиддиятга боришни хоҳламайди.

    АҚШ Украинадаги низо музокаралар йўли билан ҳал қилинишига эришмоқчи, дея маълум қилди мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби.

    Президент (Жо Байден)нинг мақсадлари бошиданоқ яққол эди… Биз Россия билан зиддиятга боришни хоҳламаймиз. Бу биринчи ўринда, — деди у.
    Шунингдек, Кирби АҚШ Россияда ҳокимиятни алмаштиришга интилмаётганини яна бир марта маълум қилди.

    Вашингтон бу ҳақда аввал ҳам гапирган, унинг сиёсати Россияга, «шафқатсиз санкциялар ёрдамида» ўз ҳарбий операция ҳақидаги қарори оқибатларини ҳис қилдиришга ҳамда Украинага гуманитар ёрдам беришга қаратилганини таъкидлаган эди.

    Бошқа вазифалар қаторида Кирби НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш ва Украинага ёрдам кўрсатиб, президент Владимир Зеленский Россия билан «музокаралар столида муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган барча кўмак ва воситалар»га эга бўлишини таъминлашни айтиб ўтди.

    АҚШ Украина жанг майдонида муваффақият қозониши учун унинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини қўллаб-қувватлашда давом этади, деб ваъда берди Оқ уй вакили.

    Эрон Саудия Арабистонига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин — WSJ.

    Эрон яқин соатларда Саудия Арабистонига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб хабар берди.

    Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистони АҚШ билан разведка маълумотларини ўртоқлашган. Унда Эроннинг қиролликдаги нишонларга яқинда ҳужум қилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бу АҚШ ва бошқа ҳарбий кучларнинг Яқин Шарқдаги жанговар тайёргарлигини оширишига олиб келади.

    Ўз навбатида, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши Саудия Арабистонининг огоҳлантиришларидан хавотирда эканини ва керак бўлса Эронга жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

    Газетанинг ёзишича, Саудия Арабистони расмийлари Эрон гўёки қиролликнинг ўзига ҳам, Эрбилга ҳам ҳужумлар уюштирмоқчи эканини айтган.

    Мақолада айтилишича, Теҳрон буни «эътиборни ички норозиликлардан чалғитиш учун» қилмоқда. Ушбу хабардан бироз вақт ўтиб Эроннинг Қум шаҳридаги «Жамкарон» масжиди гумбази устида қизил қасос байроғи кўтарилди.

    Айни пайтда байроқнинг кўтарилиши сабаблари маълум қилинмаяпти.

    КХДР 10 та баллистик ракета учирди, улардан бири Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди.

    Шимолий Корея Япон денгизига қарата камида 10 та ҳар хил турдаги ракеталарни учирди. Бу ҳақда жанубий кореялик ҳарбийларга таяниб, Yonhap хабар берди.

    Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, парвозлар Шимолий Кореянинг Вонсан шаҳридан амалга оширилган.

    Ракеталардан бири Жанубий Корея билан денгиз чегарасини кесиб ўтган, бундай ҳолат 1950—53 йиллардаги Корея урушидан буён биринчи марта кузатилди, дея қайд этди Жанубий Корея ҳарбийлари.

    Снаряд очиқ денгизга, Шимолий чегара чизиғидан 26 км жанубга келиб тушган ва ушбу оролда ҳаво тревогаси эълон қилинган. Снаряд Тошкент вақти билан 04:51 да аниқланган.

    Пхеньян, шунингдек, ҳар хил турдаги яна бир нечта ракеталарни ғарб ва шарққа учирган.Япония Мудофаа вазирлиги ракеталар туфайли КХДРга норозилик билдирди. Идора раҳбари Ясукадзу Хамада камида иккита ракета учирилгани ҳақида айтган.

    КХДР баллистик ракеталарига жавобан, Жанубий Корея қирувчилари Шимолий чегара чизиғидан шимолда, очиқ денгизга қарата учта «ҳаво-ер» синфидаги ракеталарни учирди.

    Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл КХДР ракета парвозларини қоралаб, давлат чегараси бузилганини қайд этди ва «Шимолни провокация бадалини тўлашга мажбурлаш учун шошилинч чоралар кўришни буюрди. Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик кенгаши фавқулодда мажлисида у ҳарбийларни Шимолий Корея томонидан юқори даражали қўшимча провокацияларга тайёр туришга чақирган.

    Қирғизистонда Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш бўйича қўмита Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

    Қирғизистонда Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш бўйича қўмита Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат билан мурожаат қилди. У мамлакатлар ўртасидаги битимга алоқадор, деб хабар бермоқда «Kaktus.media».

    Мурожаатчилар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровни Кампиробод/Андижон сув омборини биргаликда бошқариш масаласи ва унинг оқибатларини ҳал қилишга диққатлироқ ёндашишга чақирди, токи у ўзаро яқин икки халқ ўртасидаги баҳслар эмас, балки роҳат-фароғат манбайига айлансин, дейилади мурожаатда.

    Уларнинг эслатишича, Кампиробод/Андижон сув омбори бўйича муҳокама ўтказиш ва қарор қабул қилиш учун бор-йўғи иккита мажлис ташкил қилинган. Муҳокама эса жамоатчилик учун ёпиқ режимда ўтказилган, депутатларга ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ берилмаган.

    «Фуқаролар, ўз ерининг эгалари сифатида, икки президент томонидан имзоланаётган ҳужжатлар эълон қилинишини талаб қилишга тўла ҳақли, чунки гап икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатлари ҳақида бормоқда», — дейилади мурожаатда.

    02.11.2022, 22:53   Изоҳ (0)   8748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иссиқхоналар фаолияти бўйича қарори қабул қилинди. Бу ҳужжат мавжуд муаммоларни бартараф эта оладими?

    02.11.2022, 22:37

    Россия Самарқандда бош консулхонасини очмоқчи

    02.11.2022, 22:10

    Ўзбекистон—Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» пости ёпилади

    02.11.2022, 21:22

    Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига молиявий енгилликлар берилади

    02.11.2022, 21:21

    Фото: Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам мослаштирилган бепул профессионал воркоут-ҳудуд ташкил этилди

    02.11.2022, 21:06

    «Хавотирга ўрин йўқ». АКТ вазирлиги Telegram блокланмаганини маълум қилди

    02.11.2022, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.