Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мессенжерга уланишдаги муаммолар Telegram’нинг Ўзбекистонда блокланганини англатмайди.

«Хавотирланишга ўрин йўқ», — дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

Аввалроқ Telegram Қўллаб-қувватлаш маркази вакили муаммо Telegram тарафидан юз бермаганини маълум қилмаганди.

Мессенжер орқали медиахабарлар, хусусан, видео ва фото маълумотлар юклаш имконияти чекланганди. Аммо VPN’дан фойдаланилганда бу муаммо кузатилмаган.

2 ноябрь куни соат 20:45 ҳолатига Telegram’га киришдаги носозлик бартараф этилган, илова барқарор фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди