Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон яқин соатларда Саудия Арабистонига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистони АҚШ билан разведка маълумотларини ўртоқлашган. Унда Эроннинг қиролликдаги нишонларга яқинда ҳужум қилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бу АҚШ ва бошқа ҳарбий кучларнинг Яқин Шарқдаги жанговар тайёргарлигини оширишига олиб келади.

Ўз навбатида, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши Саудия Арабистонининг огоҳлантиришларидан хавотирда эканини ва керак бўлса Эронга жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

Газетанинг ёзишича, Саудия Арабистони расмийлари Эрон гўёки қиролликнинг ўзига ҳам, Эрбилга ҳам ҳужумлар уюштирмоқчи эканини айтган. Мақолада айтилишича, Теҳрон буни «эътиборни ички норозиликлардан чалғитиш учун» қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк