Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидаги асосий масалалар — Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берган ҳолда чуқурлаштириш, минтақавий ҳамкорликнинг, шу жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясидан келиб чиқувчи долзарб жиҳатлари, шунингдек, Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш.
1 ноябрь куни Германия ТИВ раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашди; Тошкентдаги немис тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 60-сонли мактабда ҳамда Германиянинг етакчи компаниялари билан кооперация лойиҳалари амалга оширилаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди.
Изоҳ (0)